Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“VEON” Ўзбекистон иқтисодиётини рақамлаштиришда иштирокини фаоллаштиради

2021-10-06 | Иқтисодиёт

“VEON” компаниялар гуруҳи делегацияси Ўзбекистон вазирлик ва идоралари раҳбарлари билан учрашиш учун Тошкентга ташриф буюрди. Мулоқот марказида мамлакат иқтисодиётини рақамлаштиришда кейинги икки томонлама ҳамкорликни янада фаоллаштириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

“VEON” делегацияси таркибига - холдинг директорлар кенгаши раиси Геннадий Газин, бош ижрочи директор Каан Терзиоглу, холдинг маслаҳатчиси Борис Тадич ва “Beeline Uzbekistan” бош директори Анджей Малиновски кирди.

Делегациянинг Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов билан учрашуви самарали ва мазмунли бўлиб ўтди. Томонлар “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш, ИТ-тадбиркорликни ривожлантириш, ИТ-парклар фаолиятини такомиллаштириш, ИТ-мутахассисларни тайёрлаш, замонавий телекоммуникация инфратузилмасини яратиш доирасида “VEON” компаниялари гуруҳининг рақамли ислоҳотлардаги иштироки масалаларини муҳокама қилдилар. Учрашув иштирокчилари ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорлик алоқаларини шакллантириш бўйича барча саъй-ҳаракатларни сафарбар қилишга тайёр эканликларини билдиришди.

“VEON” делегацияси Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов билан учрашувда мамлакатдаги сўнгги ўзгаришлар ҳақида, хусусан, банк ва молия тизимидаги ислоҳотлар, шунингдек, инвестиция муҳитни янада яхшилаш борасидаги ишлар ижобий натижалар бераётганини таъкидлади. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда тўловларни амалга оширувчи 30 дан ортиқ ташкилот фаолият юритмоқда. Учрашув якунида “VEON” компаниялар гуруҳи вакиллари Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт ва молияни ривожлантиришда иштирок этиш истагини билдиришди. Бундан ташқари, “VEON” делегация аъзолари Ўзбекистон ҳукумати, халқаро бизнес экспертлари, нодавлат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан биргаликда “Ўзбекистон: иқтисодий ислоҳотларнинг ютуқлари ва уларнинг истиқболлари” Тошкент форумининг иштирокчилари бўлишди. Ўтган йиллардаги ислоҳотлар натижалари ва келажак учун истиқболли ғоялар муҳокама қилинди. Минтақавий ҳамкорлик мавзусида мунозара, рақобатбардошликни таъминлашда иқтисодий очиқликнинг ўрни ҳақида суҳбат бўлиб ўтди.

“Бугунги кунда биз яқин келажакда эришмоқчи бўлган улкан мақсадларга эгамиз. Бунинг учун “VEON” компаниялар гуруҳи раҳбарияти Ўзбекистоннинг кўплаб вазирлик ва идоралари раҳбарлари билан мунтазам мулоқот қилиб келмоқда. Бу мобил бизнесни ривожлантириш ва илғор технологияларни жорий этишнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш, шунингдек, “VEON” халқаро тажрибасини ўтказиш, мамлакат иқтисодиётини рақамлаштиришда иштирокимизни фаоллаштириш учун яхши имкониятдир”, - дейди “Beeline Uzbekistan” бош директори Анджей Малиновски.

“Beeline Uzbekistan” ходимлари билан учрашув - “VEON” компаниялари гуруҳи раҳбариятининг Ўзбекистонга ҳар бир ташрифининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Тошкентдаги “Beeline”-нинг бош офисида компания мутахассислари билан анъанавий очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Меҳмонлар йиғилганларнинг қизиқтирган саволларига жавоб беришди, Самарқандда кўрганлари ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашдилар, жорий ташриф доирасидаги тадбир ва учрашувлар ҳақида сўзлаб бердилар. Компаниянинг стратегияси алоҳида мавзу бўлиб, бугунги кунда телекоммуникация компаниясидан рақамли операторга айланиш борасида қанақа ишлалар оборилиши тўғрисида гапириб беришди. Учрашув якунида “VEON” раҳбарияти “Beeline Uzbekistan” ходимлари билан ҳар қандай бизнесда муваффақиятга эришиш бўйича маслаҳатлар билан бўлишди. Жонли мулоқот нафақат фикр алмашиш, балки компаниянинг Ўзбекистон телеком-бозоридаги истиқболлари ҳақида ҳам кўплаб янгиликларни ўрганиш имконини берди. Маълумот учун: «Unitel» МЧЖ 2006 йил 12 сентябрдан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизмат кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan – бош қароргоҳи Амстердамда (Голландия) жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради. VEON – бу 9 та мамлакатда 213 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини етказиб берувчи компания. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида рўйхатга олинган. Beeline Uzbekistan'да 1.6 мингга яқин ходим фаолият юритади. 2006 йилдан бошлаб, Ўзбекистон бозорига кирганидан бери, VEON мамлакат телекоммуникация саноатига 1.2 миллиард доллардан ортиқ маблағ киритди. Beeline савдо белгиси Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1.8 миллиард доллардан ортиқ миқдорда солиқ тўлаган.

Сайт:beeline.uz  

Facebook: fb.com/beeline.uz  

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: t.me/uzbeelineuzb  

Twitter: twitter.com/beeline_uz

LinkedIn: linkedin.com/company/beeline-uzbekistan/

Манба: ЎзА

Поделиться