2021 йил 6 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ватиканнинг Ўзбекистондаги Апостол Нунсийи (Елчиси) этиб тайинланган (қароргоҳи Москва шаҳрида) arxiyepiskop Jovanni d'Anielloni қабул қилди.
Элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олар экан, Вазир уни масъул лавозимга тайинлангани билан табриклади. Ўзбекистон ва Ватикан ўртасида турли миллатлар ва динлар вакиллари ўртасидаги дўстлик ҳамда ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган ижобий ҳамкорлик тажрибаси тўплангани қайд этилди. Томонларнинг турли даражадаги конфессиялараро мулоқотни янада мустаҳкамлаш ва фаоллаштиришга ўзаро тайёрлиги билдирилди. Ватикан Элчисига Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг диний соҳадаги ҳуқуқ ва эркинликларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги