Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Президенти АҚШ делегациясини қабул қилди

2021-10-05 | Сиёсат

Учрашувда Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклигини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Уэнди Шерман давлатимиз раҳбарига АҚШ Президенти Жозеф Байден, вице-президенти Камала Харрис ва Давлат котиби Энтони Блинкеннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Америка томони мамлакатимизнинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини, шунингдек, янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурини қатъий қўллаб-қувватлаши алоҳида таъкидланди.

Томонлар кейинги йилларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик жадал суръатда ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.

Икки мамлакат ўртасидаги Стратегик шериклик мулоқотининг жорий йил охиригача Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтадиган биринчи йиғилишининг кун тартибини пухта тайёрлаш муҳим экани таъкидланди.

Сиёсат ва хавфсизлик, савдо, инвестиция ва инновациялар, қишлоқ хўжалиги, энергетика, таълим, соғлиқни сақлаш, гуманитар алмашинувлар каби устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдорлик билдирилди.

Пандемияга қарши курашишда, шу жумладан амалдаги глобал дастур доирасида мамлакатимизга вакциналар етказиб бериш масаласида кўрсатилаётган кўмак учун Америка томонига алоҳида миннатдорлик билдирилди.

Минтақавий, шу жумладан “АҚШ – Марказий Осиё” мулоқоти ҳамда Савдо ва инвестициялар бўйича ҳадли битим кенгаши доирасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Афғонистонда вужудга келаётган вазият юзасидан батафсил фикр алмашилди. Ўзбекистоннинг афғон халқига кўмаклашиш ҳамда қўшни мамлакатда узоқ муддатли тинчлик ўрнатилиши ва унинг иқтисодий тикланишига хизмат қиладиган лойиҳаларни илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатлари юксак баҳоланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться