Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан англашув меморандуми имзоланди

2021-10-11 | Иқтисодиёт

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ўртасида англашув меморандуми лойиҳаси имзоланди. Ушбу меморандум Тадбиркорликни ривожлантириш агентли директорининг биринчи ўринбосари Ботир Ахмедов ҳамда ЕТТБнинг Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Жужанна Харгитаилар томонидан имзоланди.

Шунингдек, “Ўзбекистон Республикасида кичик ва ўрта корхоналарни ривожлантириш консепсияси, стратегияси ва салоҳиятини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорлик” лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги ва ЕТТБ томонидан лойиҳа доирасида қуйидаги таклифлар назарда тутилди:
 
-  республикада кичик ва ўрта бизнес ривожланиш консепсиясини ишлаб чиқиш;
 
-  кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш;
 
-  тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг асосий йўналишларини аниқлаган ҳолда агентликнинг аниқ, ўлчовли, эришиш мумкин бўлган, муҳим ва муддатли мақсадларини шакллантириш;
 
-  агентликнинг келгусидаги фаолияти бўйича таклифлар бериш ва унинг бажарилишини қўллаб-қувватлаш. Томонлар ушбу меморандум келгуси ҳамкорлик алоқаларининг кенгайишида муҳим рол ўйнашини таъкидладилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Поделиться