Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари билан учрашув тўғрисида

2021-11-19 | Сиёсат

2021 йилнинг 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Қирғизистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Таалатбек Масадиков билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида икки томонлама муносабатлар ва халқаро сиёсат кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
 
Икки давлат раҳбарлари ўртасида ўрнатилган очиқ ва ишончли мулоқот туфайли Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигининг ижобий суръатларда ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди.
 
Афғонистондаги бугунги вазият, унинг халқаро хавфсизликка таъсири, мамлакатнинг минтақавий иқтисодий жараёнларга интеграциялашуви, шунингдек, афғон халқига фавқулодда гуманитар ёрдам кўрсатиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться