БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик қарши курашиш бошқармаси Ижрочи директори билан учрашув
2021 йилнинг 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчилик қарши курашиш бошқармаси (UNODC) Ижрочи директори Гада Фатҳи Вали билан учрашди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва UNODC ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. UNODC раҳбарига Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида жамият ҳаётининг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Томонлар гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши, уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашда ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга келишиб олдилар. Минтақавий ва халқаро кун тартибидаги масалалар, хусусан, Афғонистондаги вазият билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги