Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЕОТБ Ўзбекистон билан кенг кўламли ҳамкорликка тайёр

2021-11-19 | Сиёсат

Россия Федерациясида бўлиб турган вақтида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Евроосиё тараққиёт банки бошқаруви раиси Н.Подгузов билан учрашди.

Учрашув чоғида томонлар Ўзбекистоннинг ЕОТБ аъзоси мақомини олиши борасида бирга олиб борилаётган саъй-ҳаракатларнинг бугунги ҳолати, қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш бўйича ҳамкорликнинг бориши ва бошқа долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.

Бугунга келиб, базавий инфратузилмани замонавийлаштириш, сув хўжалиги ва соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўйича истиқболли лойиҳалар портфели шакллантирилганлиги таъкидланди. Ушбу лойиҳаларни илгари суриш ҳамда уларни амалга ошириш учун ЕОТБ маблағларини жалб қилишга доир навбатдаги тадбирлар кўриб чиқилди. Кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида Банкдан Ўзбекистон тижорат банкларига кредит линияларини ажратиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.

ЕОТБ ва Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожлантириш агентлиги ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда тажриба алмашиш имкониятлари муҳокама қилинди. Банк раҳбарияти Агентликка инвестиция лойиҳаларини бошқариш, баҳолаш ва экспертизасини ўтказиш соҳаларида маслаҳат ёрдами беришга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида томонлар ишлаб чиқилаётган лойиҳаларни батафсил муҳокама қилиш, аниқ келишувларга эришиш, шунингдек Агентлик билан ўзаро ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини ишлаб чиқиш учун Банк эксперт гуруҳини Ўзбекистонга юборишга келишиб олдилар.

Маълумот учун: Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) Россия ва Қозоғистон ваколатли вакиллари томонидан 2006 йил 12 январь куни имзоланган давлатлараро битимга мувофиқ минтақавий тараққиёт банки ҳисобланади. ЕОТБнинг вазифалари унга аъзо мамлакатларнинг бозор иқтисодиётига ўтишларига кўмаклашиш, иқтисодий ўсишларини рағбатлантириш ҳамда савдо-иқтисодий алоқаларини кенгайтиришдан иборат.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться