Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Душанбе шаҳрида «Европа Иттифоқи - Марказий Осиё» шаклидаги 17-вазирлар учрашувида иштирок этди

2021-11-22 | Сиёсат

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган  «Европа Иттифоқи - Марказий Осиё» шаклидаги 17-вазирлар учрашувида иштирок этди.

ТИВ маълумотига кўра, тадбирда, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари ҳамда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили иштирок этди.

Учрашувда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги муносабатларнинг долзарб масалалари, хавфсизликнинг умумий муаммолари, савдо, инвестиция, экология соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, шунингдек, минтақалараро алоқаларни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўз нутқида Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг инновацион моделини шакллантириш, узоқ муддатли истиқболда янги ўсиш нуқталарини аниқлаш бўйича қатъий чораларни амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.

Тарифларни уйғунлаштириш, божхона тартибларини соддалаштириш, барча бизнес субектлари учун тенг шароитлар яратиш, рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш, транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга ошириш орқали ҳудудлараро ва минтақалараро савдо-иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.

Афғонистонда гуманитар фалокатнинг олдини олиш, мамлакатни минтақавий иқтисодий жараёнларга жалб этиш, афғон томони билан конструктив мулоқотни йўлга қўйиш бўйича тезкор ва ўзаро келишилган чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

Учрашув иштирокчиларига Ўзбекистон томонидан яшил иқтисодиёт тамойилларини жорий этиш, экология ва биохилма-хилликни сақлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Ўзбекистон томони Европа Иттифоқи билан ушбу йўналишдаги алоқаларни, жумладан, БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик Траст фонди доирасида ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлиги билдирилди.

Учрашув якунида Қўшма коммюнике қабул қилинди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться