Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АКТ вазири Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

2021-11-23 | Сиёсат

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматовнинг Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ёшинори Фужияма билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида АКТ соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик, соҳалари ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди. Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматов ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқишда  соҳадаги ишларни ҳамкорликда амалга оширишни  алоҳида таъкидлади.
 
Япониянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ёшинори Фужияма Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳаси ривожига қаратилаётган катта эътибор ва интилишни алоҳида таъкидлади. Шунингдек, у икки мамлакатни бирлаштириб турувчи омилларни санаркан, Ўзбекистон бозорига қизиқиш тобора ортиб бораётганини қайд этди.
 
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 сентабрь куни қабул қилинган “Япония халқаро ҳамкорлик банки ва Япония тижорат банки иштирокида инвеститсия лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган масалалар ҳам муҳокама қилинди.
 
Учрашув давомида томонлар ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон ва Япония ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться