Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Ҳиндистоннинг Ачаря институтлари тармоғи ижрочи директори билан учрашув бўлди

20.01.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Ҳиндистоннинг Ачаря институтлари тармоғи ижрочи директори Вишеш Чандрашекар билан учрашди.

Энергетика вазирлиги “Аcwa power” компанияси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

19.01.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида “ACWA Power” компанияси (Саудия Арабистони) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

“Буюк Ипак йўли” музейини барпо этишда инклюзивлик муҳитига алоҳида эътибор қаратилади

19.01.2022ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Самарқанд шаҳридаги “Буюк Ипак йўли” музейининг дастлабки дизайн концепсияси тақдим этилди. Музей Самарқанд шаҳри марказида – Университет булвари ва Бобур Мирзо кўчаси ўртасида жойлашиб, унинг қурилишида инклюзивлик муҳитига алоҳида эътибор қаратилади.

Ўзбекистон ва Туркманистон иқтисодий шерикликнинг янги йўлларини изламоқда

18.01.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 17 январь куни Тошкент шаҳрида Туркманистон ҳукумат делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари С.Бердимуҳамедов билан учрашуви бўлиб ўтди.

“Delphos International” компанияси вакиллари билан учрашув

17.01.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида Бош вазир ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров “Delphos International” компанияси бошқарув Раиси Барт Туртелбум билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон ва Қирғизстон ўртасидаги ҳамкорликка оид масалалар муҳокама қилинди

17.01.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Ўзбекистонда ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Қирғизистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси И.Джунусовни қабул қилди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Қирғизистон Республикаси элчиси билан учрашди

13.01.2022СиёсатМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ибрагим Джунусов билан учрашув бўлиб ўтди. Меҳмонни самимий кутиб олган шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида барча соҳаларда ҳамкорлик ривожланиб бораётганлиги, икки давлат раҳбарларининг олий ва юқори даражадаги учрашувлари ҳамда уларда эришилган келишувлар ўзаро алоқалар ҳар томонлама мустаҳкамланишига хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон ва Россия Президентлари икки томонлама ва минтақа кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

13.01.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

13 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Тожикистон билан транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳоккама этилди

13.01.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигида Халқаро автомобиль ташувлари масалалари бўйича ўзбек-тожик қўшма комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Инвестиция фаолияти ва стратегик ривожланиш борасидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди

12.01.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

12 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Стратегик ривожланиш агентлиги фаолияти муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказилди.

"Посбониман муқаддас юртнинг" ижодий ишлар танлови ғолиблари тақдирланди

12.01.2022ЖамиятМанба: ЎзА

Ҳар ким Ватанни турлича севади. Шоиру ёзувчилар, публицистлар қалам сўзлари билан Ватанга бўлган муҳаббати ва садоқатини ифодалайди.

Гастрономик туризм: Истанбулдаги фестивалда ўзбекистонликлар совринли ўринларни эгаллади

12.01.2022ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Истанбул шаҳрида 18 Халқаро гастрономик пазандачилик фестивали бўлиб ўтди, унда Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси вакиллари иштирок этиб, 2 та олтин ва 2 та кумуш медални қўлга киритди.

Қирғизистон Элчиси билан учрашув тўғрисида

12.01.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йил 12 январ куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қирғизистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Иброҳим Жунусовни мамлакатимиздаги дипломатик миссияси якунлангани муносабати билан қабул қилди.

Татаристонлик ҳамкорлар билан инвестициявий муносабатларнинг ривожланиши муҳокама қилинди

12.01.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 11 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ва Татаристон Республикаси Президенти Р.Н. Минниханов ўртасида видеоконференция тарзида музокаралар бўлиб ўтди.

Туркий давлатлар ташкилоти ТИВКнинг навбатдан ташқари йиғилиши тўғрисида

11.01.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йилнинг 11 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов видеоконференсалоқа шаклида Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этди.

Туркманистон Ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот тўғрисида

10.01.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йил 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Тошкент вилоятида узумчилик соҳасини ривожлантириш бўйича Италия тажрибаси тадбиқ этилади

10.01.2022ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси кўмагида Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Жамшид Бобожонов ва Паркент тумани ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедовнинг Италияга амалий сафари ташкил этилди.

Ўзаро ҳамкорлик янада ривожланади

08.01.2022ИқтисодиётМанба: ЎзА

Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатлари ва Украинадаги элчиларини қабул қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасида учрашув бўлиб ўтди

07.01.2022ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Ж. Казбеков хизмат сафари давомида Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасида ҳам бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги 76-сонли қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан қўмита ходимларига тушунча ва кўрсатмалар берди.

Поп тумани адирликларида қуёш электр станцияси қурилади

07.01.2022ИқтисодиётМанба: ЎзА

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззақов Хитой Халқ Республикасининг “FHT Future technology ltd.” компанияси бош директори Ли Жин Вен бошчилигидаги делегация билан учрашди.