Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

МДХАИ делегацияси билан учрашув

21.04.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 21 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Москва давлат халқаро алоқалар институтининг (университет) проректори Артём Мальгин бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Россия Федерацияси Президенти билан телефон орқали мулоқоти тўғрисида

20.04.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 апрель куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президент Куба раҳбарини табриклади

20.04.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 20 апрель куни Мигел Марио Диас-Канелни Куба Республикаси Давлат Кенгаши ва Вазирлар Кенгашининг Раиси лавозимига сайлангани муносабати билан табриклади.

Хитой элчиси билан учрашув

19.04.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 19 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жианг Ян билан учрашув бўлиб ўтди.

Филиппин элчиси билан учрашув

19.04.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 19 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Филиппин Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Теҳрон шаҳрида) этиб тайинланган Вильфредо С.Сантосни қабул қилди.

Ўзбекистон ТИВ делегацияси «Осиё юраги – Истанбул жараёни» форуми мажлисида иштирок этди

19.04.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 19 апрель куни Ўзбекистон ТИВ делегацияси Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган "Осиё юраги – Истанбул жараёни" форумининг Юқори мансабдор шахслари мажлисида иштирок этди.

Колумбия Элчиси билан учрашув

17.04.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Колумбия Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Альфонсо Лопес Кабаллерони қабул қилди.

Самарали ҳамкорликнинг асосий йўналишлари

17.04.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

2018 йилнинг 16 апрель куни қуйи палата биносида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Сарвар Отамуратовнинг  Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Миллий озчилик билан ишлаш масалалари бўйича Олий комиссари Ламберто Заньер билан учрашуви бўлиб ўтди.

Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга ташрифи тўғрисида

15.04.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 17 апрель куни Тошкент шаҳрига Корея Республикаси Ташқи ишлар вазири Кан Гён Ҳва ташриф билан келади.

Латвия Сейми делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи тўғрисида

13.04.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 14-19 апрель кунлари Латвия Республикаси Сейми Раиси Инара Мурниеце бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда бўлади.

Жазоир халқига ҳамдардлик

11.04.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Блида вилоятининг Буфарик аэропорти яқинида ҳарбий самолётнинг қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Жазоир Халқ Демократик Республикаси Президенти Абдулазиз Бутефлика ва Жазоир халқига ҳамдардлик билдирди.

АҚШнинг инсон ҳуқуқлари, демократия ва меҳнат масалалари бўйича давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари Рэнди Берри билан учрашув

07.04.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2018 йил 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳамда АҚШнинг инсон ҳуқуқлари, демократия ва меҳнат масалалари бўйича давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари Рэнди Берри билан учрашув бўлиб ўтди. 

Тайинлов

01.04.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 30 март куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 14-ялпи мажлисида Рахматулла Назаров Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг аъзоси этиб сайланди.

Беларусь Элчиси билан учрашув

31.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 31 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Беларусь Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Леонид Маринични қабул қилди.

Афғонистон Президенти Кобул шаҳрига жўнаб кетди

27.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани 26-27 март кунлари амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлди. 

Раббоний: “ олдиндан шарт қўймаслик ва куч ишлатиш билан таҳдид қилмаслик” шарти амалга ошиши керак

27.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Афғонистон ташқи ишлар вазири Салоуддин Раббоний конференция якунлари бўйича фикрларини журналистлар билан ўртоқлашди. Биз энг аввало, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевдан ва ўзбек халқидан миннатдормиз. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Афғонистон Ислом Республикаси Президентини қабул қилди

26.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 март куни Кўксарой қароргоҳида "Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик" мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясида иштирок этиш учун амалий ташриф билан мамлакатимизга келган Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанини қабул қилди.

Федерика Могерини Тошкентга келди

26.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди. 

Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази: яратилган шароит ва имкониятлар

25.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

26-27 март кунлари бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент конференцияси матбуот марказида парламент аъзолари, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги ҳамкорликнинг турли қирраларига бағишланган семинар-тренинглар, шўъба йиғилишлари ташкил этилмоқда.