Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Транспорт

Mitsubishi компанияси Ўзбекистонда газ-транспорт тизимини модернизация қилишда иштирок этмоқчи

14.06.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида Mitsubishi компаниясининг халқаро департаменти бош менежери, СОО компаниялари гуруҳи ўринбосари Казухиро Ватанабе билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси «Seeds for the Future» талабаларини тақдирлашда иштирок этди

14.06.2019Таълим Манба: ЎзА

Июнь ойининг аввалида Тошкент ахборот технологиялари университетининг (ТАТУ) 10 нафар талабаси Huawei компанияси томонидан ташкил этилган бешинчи маротаба ўтказилаётган «Seeds for the Future» (Келажак ниҳоллари) лойиҳаси доирасида Хитойга икки ҳафталик амалиёт курсларига жўнаб кетишган эди.

Ўзбекистон миллий матбуот маркази эълони

12.06.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон миллий матбуот маркази
2019 ЙИЛ 20 ИЮНЬ СОАТ 10.00ДА Ўзбекистон Ҳаво йўллари Миллий авиакомпанияси раҳбарияти иштирокида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси ва таҳлили, шунингдек, турли ижтимоий тармоқларда тарқалаётган саволлар юзасидан матбуот анжумани ташкил этилади.

Ўзбекистон миллий матбуот маркази эълони

07.06.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон миллий матбуот маркази

10 июнда бўлиб ўтадиган матбуот анжуманларига давлат ва нодавлат ОАВда меҳнат қилаётган ЖУРНАЛИСТЛАР, шунингдек, МУСТАҚИЛ ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР таклиф қилинмоқда. 

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари!

04.06.2019ЖамиятМанба: Тошкент шахар Ички ишлар бош бошқармаси

4 - 5 июнь ўтар кечаси масжидларга ташриф буюрувчилар учун қулайликлар яратиш мақсадида ва байрам намози муносабати билан масжидлар ёнидаги кўчалар 1 километргача бўлган радиусда 5 июнь куни соат 02.00 дан 6.00 гача беркитилади. 

Ҳайит муносабати билан жамоат транспорти 04:00дан ишлайди

04.06.2019Жамият

Жорий йилда юртимизда Рамазон ойи ва ҳайит байрамини кенг нишонлаш, халқимизга муносиб шароит яратиш мақсадида барча мутасадди ташкилотлар қатори “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳам алоҳида тайёргарлик кўрди.

Тошкент Темир йўл Ҳамкорлик ташкилотининг 47-сессиясига мезбонлик қилади

04.06.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

2019 йил 4-7 июнь кунлари пойтахтимиз Тошкентда Темир йўл Ҳамкорлик ташкилоти Вазирлар кенгашининг 47-сессияси бўлиб ўтади. 

Тошкент вилояти ички ишлар тизимида эксперимент жорий этилмоқда

01.06.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Ангрен шаҳридаги 2-сонли ички ишлар бўлимини бориб кўрди.

Йўналишларни қайта йўлга қўйиш

23.05.2019ЖамиятМанба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

6 ой вақт давомидан бери ҳаракати тўхтаб турган йўналиш, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент вилояти транспорт бошқармаси сайи ҳаракатлари билан “Ангрен Сервис” МЧЖ томонидан Ангрен шаҳри аҳолисининг транспорт хизматига бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, ШИ-13-сонли “5/2 даҳа-Облиқ МФЙ” шаҳар ичи автобус йўналиши 2019 йил 21 май кунидан бошлаб қайта йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Президенти Россия Президентига ҳамдардлик билдирди

06.05.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Москва шаҳрининг "Шереметьево" аэропортида самолётнинг фавқулодда қўниши оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик мактуби йўллади.

Россия Ташқи ишлар вазири билан учрашув

02.05.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 2 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди. 

Халқ таълими вазирлиги ахбороти

01.05.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

2019 йил 29 апрел куни соат 02:00 ларда Ўртачирчиқ тумани ҳудудида Бухоро шаҳридан Паркент туманига қайтаётган Mercedes-Benz русумли йўловчи автобуси ҳалокатга учради. Йўловчилар автобусдан зудлик билан эвакуация қилинган.

Ўрта Чирчиқ туманида содир бўлган ЙТҲ бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумоти

29.04.2019Соғлиқни сақлашМанба: «Правда Востока»

29 апрель куни соат 01.44да Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р20 автомобиль йўлининг 6-километрида “Мерседес-бенс” русумли автобус йўлдан чиқиб кетиб, автоҳалокатга учраган.

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида жабрланганларга ўз вақтида ёрдам кўрсатилди

29.04.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
2019 йил 29 апрель куни соат 02:00 ларда Ўртачирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р20 автомобил йўлининг 6 км да Бухоро шаҳридан зиёратдан қайтаётган, салонида 53 нафар йўловчиси бўлган д/р 01 366 СВА “Мерседес” русумли автобусининг балони ёрилиб кетиши натижасида, бошқарувини йўқотиб, бетон тўсиққа бориб урилиб ёнбошлаган ва автобус ёнишни бошлаган, йўловчилар автобусдан зудлик билан эвакуация қилинган.

Президент Термиз халқаро аэропортининг янги терминали билан танишди

06.04.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг очилиш маросимида иштирок этиш учун 6 апрель куни Сурхондарё вилоятига келди.

Сирожиддин Саййиддан ўзи таълим олган мактабга туҳфа

27.03.2019ЖамиятМанба: ЎзА

19 март куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида китоб мутолаасига қизиқишини ошириш масаласи кенг муҳокама қилинган эди. Ш.Мирзиёев ўз нутқида, жумладан, шундай деди: “Бош вазирдан бошлаб, туманлар раҳбарлари, барча депутатлар, келинглар, ўзимиз ташаббус кўрсатайлик ва ўзимиз ўқиган тумандаги мактабларга 10-20 тадан китоб совға қилайлик. Ҳамма ҳам китоб ўқийвермайди, бироқ ёшларимизга улар керак”.

Кўмир тармоғини барқарор ривожлантиришни таъминлаш масалалари кўриб чиқилди

05.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 март куни кўмир қазиб олиш тармоғини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. 

Ўзбекистон – Жанубий Корея ҳукуматлараро қўмитаси мажлиси

05.03.2019СиёсатМанба: ЎзА

Пойтахтимиздаги Халқаро ҳамкорлик марказида 4 март куни Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Жанубий Корея ҳукуматлараро қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.