Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари!
2019-06-04 | Жамият
4 - 5 июнь ўтар кечаси масжидларга ташриф буюрувчилар учун қулайликлар яратиш мақсадида ва байрам намози муносабати билан масжидлар ёнидаги кўчалар 1 километргача бўлган радиусда 5 июнь куни соат 02.00 дан 6.00 гача беркитилади.
Имкон қадар шаҳар жамоат транспортлари хизматларидан фойдлаланишингизни ва ўз автомобилингизда бормаслигини сўраб қоламиз.
Агар сиз ўз автомобилингизда борсангиз, қариндошларингизга, дўстларингизга, қўшниларингизга сиз билан бирга боришга таклиф қилинг.
Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!
Манба: Тошкент шахар Ички ишлар бош бошқармаси