Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Йўналишларни қайта йўлга қўйиш
2019-05-23 | Жамият
6 ой вақт давомидан бери ҳаракати тўхтаб турган йўналиш, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент вилояти транспорт бошқармаси сайи ҳаракатлари билан “Ангрен Сервис” МЧЖ томонидан Ангрен шаҳри аҳолисининг транспорт хизматига бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, ШИ-13-сонли “5/2 даҳа-Облиқ МФЙ” шаҳар ичи автобус йўналиши 2019 йил 21 май кунидан бошлаб қайта йўлга қўйилди.
Мазкур йўналишда 2та Исузу NP 37 русумли автобуслар 1та ҳаракат жадвали асосида 30 дақиқа вақт оралиғи билан ҳаракатланади. Ушбу йўналиш 14,8 кмни ташкил этиб, қатнов вақти соат 7-00да бошланиб, соат 19-05гача амалга оширилади. Автобуснинг кунлик қатновлар сони 20 тани ташкил қилади.
Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги