Mitsubishi компанияси Ўзбекистонда газ-транспорт тизимини модернизация қилишда иштирок этмоқчи
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида Mitsubishi компаниясининг халқаро департаменти бош менежери, СОО компаниялари гуруҳи ўринбосари Казухиро Ватанабе билан учрашув бўлиб ўтди.
у ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабарида айтилишича, учрашувда Ўзбекистон – Япония иқтисодий қўмитаси 15-йиғилишининг амалий-ташкилий жиҳатлари муҳокама қилинди. Шунингдек, энергетика ва нефть-газ соҳасидаги янги лойиҳалар, хусусан, Навоий ИЭСда замонавий буғ-газ қурилмаларининг 3-4-босқич қурилиши, Mitsubishi компанияси томонидан ишлаб чиқарилган газ турбиналари учун хизмат кўрсатиш ва сервис марказларини ташкил этиш каби масалаларда ҳам сўз юритилди.
Mitsubishi компанияси МТО газ-кимё кластерлари яратиш бўйича лойиҳалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси газ-транспорт тизимини модернизация қилишда иштирок этишга қизиқиш билдираётганини маълум қилди.
Манба: ЎзА