Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қишлоқ хўжалиги

ФАО ва ШҲТ озиқ-овқат тизимларини қайта ташкиллаштириш масалаларини муҳокама қилишди

11.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

ФАО ва ШҲТнинг мустақил мулоқоти онлайн форматда бўлиб ўтди, у жорий йилнинг кузида БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Нью-Йоркда ўтказиладиган Озиқ-овқат тизимлари бўйича БТМ Саммитига тайёргарлик доирасида ташкил этилди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Римда ўтказилган БМТнинг Озиқ-овқат тизимлари пре-саммитида иштирок этган эди.

Ўзбекистонда узумчилик ва виночилик кластерлари ташкил этилади

02.08.2021ЖамиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистонда 156 минг гектар майдонда (шундан 50 минг гектар 2021 йилда) токзорлар қуришдан тортиб, тайёр маҳсулотни истеъмолчига етказиб беришга қадар узлуксиз тизим яратилмоқда.

Жамшид Ходжаев Римда ўтказилган вазирлар давра суҳбатида иштирок этди

28.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Италияда бўлиб ўтган БМТнинг Озиқ-овқат тизимлари бўйича пре-саммитига ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (ҚХРХЖ) президенти Жильбер Унгбо билан учрашув ўтказди.

Янги узум навларини яратишга 10 миллиард сўм маблағ ажратилди

24.07.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Мамлакатимизда узумчиликни янада ривожлантириш, ички ва ташқи бозорларда харидоргир бўлган навларни кўпайтириш, самарадорликни ва энг муҳими, экспорт салоҳиятини ошириш бугунги куннинг долзарб масалаларидандир.

Насос Станцияларини Модернизация қилиш ҳаётий заруратга айланган

23.07.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев 19 июль куни ўтказган йиғилишда насос станцияларини модернизация қилиш орқали қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини яхшилаш масалалари муҳокама қилиниб, бу борадаги вазифалар белгилаб олинди.

Узумнинг уруғсиз, совуққа чидамли навлари кўпайтирилмоқда

23.07.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Президентимиз раислигида шу йил 7 июль куни узумчилик соҳасида мавжуд муаммолар ва тармоқни ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган селектор йиғилиши ўтказилган эди.

Булунғурда учта узумчилик кластери ташкил этилади

15.07.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Самарқанднинг Булунғур тумани асосан мева-сабзавотчиликка ихтисослашган. Ҳавосининг мўътадиллиги, унумдор тупроғи ва бошқа табиий имкониятлари билан вилоятнинг бошқа ҳудудларидан ажралиб туради.

Экин майдонлари фитосанитар ҳолати назоратда

08.07.2021ИқтисодиётМанба: ЎзА

Андижон вилоятидаги қишлоқ хўжалиги экинлари билан банд, яъни фермер ва деққон хўжаликлари, вилоят ўрмон фонди ерлари, ахоли томорқасидан иборат бўлган 68 минг 677 гектар экин майдони жорий йилнинг ўтган даврида Ўсимликлар карантини ҳудудий давлат инспекцияси агроном инспекторлари томонидан карантин кўригидан ўтказилиб 6 минг 333 та далолатномалар расмийлаштирилди.

Узумчиликдаги имкониятлар таҳлил қилиниб, кенг кўламли чора-тадбирлар белгиланди

08.07.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 7 июль куни узум етиштириш, уни саноат усулида қайта ишлашни ривожлантириш ҳамда ҳудудларда энотуризмни йўлга қўйиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ва кимё саноатидаги лойиҳалар кўриб чиқилди

06.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 5 июль куни қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ҳамда кимё саноатидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Тожикистон делегациясининг ташрифи якунлари бўйича "йўл харитаси" тайёрланди ва ҳамкорликнинг йўналишлари белгиланди

28.06.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти делегациясининг Ўзбекистонга расмий ташрифи “йўл харитаси” бўйича эришилган дастлабки келишув билан якунланди. 

Ўзбекистон ва Россия агросаноат мажмуи маҳсулотларини «агроэкспресслар» ёрдамида тўғридан-тўғри етказиб бериш тўғрисида меморандум имзолади

23.06.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

«UzAgroLogistics Centers» агрологистика маркази, «РЖД Логистика» АЖ ва «Россия экспорт маркази» (РЭМ) АЖ Россия-Ўзбекистон логистика коридорини ривожлантириш ҳамда агросаноат импорт ва экспорт юкларини «Агроэкспресс» тезюрар рефрижераторли контейнерли поездларида ташиш борасида ҳамкорлик бўйича келишув имзолашди.

Ветеринария мутахассисларининг ҳуқуқий билимлари оширилмоқда

23.06.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида ветеринария ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва билим кўникмаларини шакллантириш мавзусига доир ўқув-семинари ташкил этилди.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг мамлакат фермер ва деҳқонларига мурожаати

14.06.2021ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ҳурматли ва азиз фермерлар!

Тожикистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўздан кечирилди

11.06.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Сўғд вилояти Ғафуров туманидаги “Вахдати миллат” боғига ташриф буюрди.

Ер соҳасидаги муносабатларни тубдан такомиллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

03.06.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 июнь куни ер муносабатларини такомиллаштириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Шавкат Мирзиёев ғалла ҳосилини кўрди

01.06.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Ангор туманидаги “Ангор Сурхон ғурури” кластерида бўлиб, ғалла ва ғўза ривожини кўздан кечирди.

Бухоролик азиз пиллакорлар ва барча меҳнаткашларга

01.06.2021ИқтисодиётМанба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Азиз пиллакорлар! Қадрли фермерлар!

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Саха Республикаси вакиллари билан музокаралар ўтказилди

28.05.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2021 йил 26 май куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Саха Республикаси (Якутия) ҳукумати раиси Андрей Тарасенко бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.