Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Саха Республикаси вакиллари билан музокаралар ўтказилди
2021-05-28 | Иқтисодиёт
2021 йил 26 май куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Саха Республикаси (Якутия) ҳукумати раиси Андрей Тарасенко бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида қишлоқ хўжалигидаги ўзаро муносабатларнинг истиқболли соҳалари, шу жумладан мева-сабзавотчилик, уруғчилик, қишлоқ хўжалигида илм-фан, ва таълим йўналишлари муҳокама қилинди.
Учрашув доирасида томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Саха Республикаси ўртасида Ўзбекистондан Якутияга мева ва сабзавотларни тўғридан-тўғри ва тизимли равишда етказиб бериш тўғрисидаги келишувни ишлаб чиқиш борасида тўхтамга келдилар.
Россия томони ўзбек мева-сабзавотларини узоқ муддатли асосда импорт қилишга тайёрлигини билдирди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги