Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Экин майдонлари фитосанитар ҳолати назоратда

2021-07-08 | Иқтисодиёт

Андижон вилоятидаги қишлоқ хўжалиги экинлари билан банд, яъни фермер ва деққон хўжаликлари, вилоят ўрмон фонди ерлари, ахоли томорқасидан иборат бўлган 68 минг 677 гектар экин майдони жорий йилнинг ўтган даврида Ўсимликлар карантини ҳудудий давлат инспекцияси агроном инспекторлари томонидан карантин кўригидан ўтказилиб 6 минг 333 та далолатномалар расмийлаштирилди.

Жумладан, вилоят бўйича 2 минг 427 та мева-сабзавот йўналишидаги фермер, деҳқон хўжаликлари экин майдонлари назоратга олиниб, 26 минг 788 гектар, пахта ва ғаллага ихтисослашган фермер хўжаликларининг 22 минг 400 гектар, иссиқхона хўжаликлари тасарруфидаги 249 гектар, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ўрмон фонди тасарруфидаги 3 минг 184 гектар боғ ва экин майдонлари мутахассислар томонидан назоратга олиниб, фитосанитар ҳолати мониторинг қилиб борилмоқда.  

Бундан ташқари, ахоли томорқа хўжаликларига қарашли 4 минг гектар экин майдонида ҳам фитосанитар назорат тадбирлари ўтказилди.  

Фермер, деҳқон хўжаликлари хамда ахоли томорқаларидаги 362,4 гектар майдондаги экинларда турли зарарли организмлар аниқланиб, улар агротехник ва кимёвий усуллар орқали зарарсизлантирилди.

– Экин майдонларининг фитосанитар ҳолатига зарар етказиш билан боғлиқ қонунбузишлар, шунингдек, ўсимликлар карантини соҳасида белгиланган тартибларга риоя қилмаган 25 нафар жисмоний шахсга нисбатан маъмурий баённомалар тузилиб, ички ишлар идораси жарима тизимига киритилди, - дейди Андижон вилояти Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси ички карантин бўлим бошлиғи Н. Ёкубов. -  Шундан 9 нафар қонунбузар  суд қарори асосида жаримага тортилди.

Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот маркази томонидан кўмак тариқасида берилган 17 хил турдаги, жами 2 минг 90 дона феромон тутқичлар экин майдонларига ўрнатилиб, инспекторлар томонидан феромониторинг назорати олиб борилди.  

Жорий йилнинг ўтган даврида Андижон вилояти Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси ҳамда экспортбоп боғ ва иссиқхона хўжаликлари, қадоқлаш цехлари ўртасида  хизмат кўрсатиш юзасидан келишувлар имзоланди.

Ҳудудлардаги иссиқхона хўжаликлари қайтадан хатловдан ўтказилиб, вилоятдаги иссиқхона хўжаликларининг рўйхати шакллантирилди, уларнинг помидор ва бўлғор қалампири маҳсулотлари намуналари Марказий карантин лаборотория текширувидан ўтказилиши йўлга қўйилди.  

Е. Фито ахборот тизимига вилоятдаги мавжуд экин майдонлари, 2 минг 65 нафар фермер, деҳқон хўжаликлари ер майдони ва ахоли томорқаси ҳақидаги маълумотлар жойланди.  

Андижон вилояти ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси томонидан ўсимликлар карантини, соҳага оид конун ва қарорлар мазмун-моҳиятини мутахассислар, кенг жамоатчиликка етказиш борасида ҳам кенг кўламли тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилди. Фаолият юритаётган агроном инспекторлар фермер хўжаликлари, маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли, кенг жамоатчилик иштирокида мунтазам равишда суҳбатлар ўтказмоқда. 

Бу нафақат мутахассисларнинг, балки кенг жамоатчиликнинг экин майдонлари ҳолатини соф сақлаш, турли зараркунанда ҳашоротларга қарши курашиш, мазкур йўналишда салбий ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олиш борасидаги билим ва тушунчаларини юксалтиришга хизмат қилмоқда.  

Манба: ЎзА

Поделиться