Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Узумнинг уруғсиз, совуққа чидамли навлари кўпайтирилмоқда

2021-07-23 | Жамият

Президентимиз раислигида шу йил 7 июль куни узумчилик соҳасида мавжуд муаммолар ва тармоқни ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган селектор йиғилиши ўтказилган эди.

Йиғилишда узумчилик тармоғида бажарилган ишлар ва келгусидаги режалар муҳокама қилиниб, бу борадаги устувор вазифалар белгилаб берилганди.  

Айни пайтда мамлакатимизда узумчиликни ривожлантириш, давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтган мазкур йиғилишда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибига солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан ҳам соҳа ривожи учун муҳим чора-тадбирлар кўрилмоқда. 

Маълумки, Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги “Боғбон” агрокомплекси таркибида 2020 йилда замонавий “In vitro” лабораторияси ташкил этилган эди. Агрокомплекс 24 гектардан ошиқроқ майдонда жойлашган бўлиб, шундан 0,24 гектарда лаборатория, 1 гектар майдонда замонавий иссиқхона жойлашган. 22 гектар ер майдонида эса бугунги кунда юртимизда учрамайдиган 32 хил навдаги  мевали дарахт кўчатлари олиб келиниб, парвариш қилинмоқда.  

Агентлигимиз томонидан Россия Федерациясидан узумнинг 25-30 даража совуққа чидамли 10 та саноатбоп, уруғсиз хўраки нави ва иккита ёввойи пайвандтагларининг “ин витро” шароитида кўпайтирилган микроклонлари мамлакатимизга олиб келинди. Айни пайтда “Боғбон” агрокомплексининг “In vitro” лабораториясида уларни кўпайтириш ишлари олиб борилмоқда.  

2022 йил баҳор ойларида деҳқонларимизга бу ерда етиштирилган жаҳон бозори талабига жавоб берадиган узум кўчатлари етказиб берилиши режалаштирилган.  

Бундан кўзланган асосий мақсад, мазаси ва кўриниши билан дунё бозоридан ўз ўрнини топа оладиган узумларни етиштириш, экспорт салоҳиятини ошириш ва ўз навбатида, халқимизнинг меҳнатига яраша даромад олишини таъминлашдир.  

Ушбу турдаги кўчатларни кўпайтириш совуқ ҳаво шароити туфайли токларнинг кўмилишига бўлган эҳтиёжнинг ўз-ўзидан йўқолишига олиб келади. Бу – деҳқонларнинг қўшимча иш ва харажатлардан қутилиши билан ҳам диққатга сазовордир. Бир вақтнинг ўзида токларнинг кўмилиш жараёнида танаси ва шохларига зарар етказилишининг ҳам олди олинади. Бу эса олинадиган ҳосил чўғига ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмайди.  

Манба: ЎзА

Поделиться