Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамшид Ходжаев Римда ўтказилган вазирлар давра суҳбатида иштирок этди

2021-07-28 | Сиёсат

Италияда бўлиб ўтган БМТнинг Озиқ-овқат тизимлари бўйича пре-саммитига ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (ҚХРХЖ) президенти Жильбер Унгбо билан учрашув ўтказди.

Шунингдек, Ж. Ходжаев барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун миллий озиқ-овқат тизимларини қайта ташкиллаштириш масалалари бўйича вазирлар давра суҳбатида сўзга чиқди.

Саммит арафасидаги тадбирлар биринчи навбатда вазирлар даражасида ўтказилмоқда. Шу боис ҳам шахсан ва виртуал иштирок этиш учун барча аъзо мамлакатлар соҳа вазирликларининг раҳбарлари таклиф этилди.

Давра суҳбати доирасида вазирлар 2030 йилгача мақсадларга эришишга йўналтирилган озиқ-овқат тизимларини трансформациялаш бўйича миллий стратегияларни шакллантириш ҳамда бу борада бошқа иштирокчилардан қандай ҳаракатларни кутаётганликлари тўғрисидаги маълумотлар билан ўртоқлашишди.

Жамшид Ходжаев Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги секторини ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларни амалга ошириш бошланганлиги тўғрисида сўзлади. У янги ҳаракатларнинг замонавий билим ва технологияларни жорий этишга йўналтирилганлигини таъкидлаб ўтди, бу эса, ўз навбатида, агро озиқ-овқат тизимларини модернизация қилишга туртки беради.

Ўзбекистонда биз янги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар AKIS тизимини мустаҳкамлашга интилмоқдамиз, бундай тизимни ҳар бир ҳудудда жорий этаяпмиз", - тушунтириш берди Жамшид Ходжаев. - Бундан ташқари, президентимизнинг шахсий эътибори ҳимояга муҳтож гуруҳлар, аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлашга бағишланган учта миллий дастур билан боғлиқ. Шу тариқа дастур доирасида давлатга тегишли бўлган 122 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерлари ушбу учта гуруҳ ўртасида тақсимланди. Шу билан бирга биз аслида бу инсонларни йирик қишлоқ хўжалиги компаниялари билан бирлаштирдик, ишлаш учун зарур бўлган билимларни олишга ёрдам бердик". Ўз нутқини якунлар экан, ЎзР қишлоқ хўжалиги вазири БМТ, ФАО ва барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдириб, бундай бирлаштирувчи ташаббуслар кўплаб муаммоларни ечишнинг тўғри йўли эканлигини таъкидлади, янада фаол ва очиқ ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга ёрдам беришига ишонч билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться