Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Янги узум навларини яратишга 10 миллиард сўм маблағ ажратилди

2021-07-24 | Жамият

Мамлакатимизда узумчиликни янада ривожлантириш, ички ва ташқи бозорларда харидоргир бўлган навларни кўпайтириш, самарадорликни ва энг муҳими, экспорт салоҳиятини ошириш бугунги куннинг долзарб масалаларидандир.

Бунинг учун, албатта, дунё бозори талабларига жавоб бера оладиган узум кўчатларини етиштириш лозим. Афсуски, шу кунга қадар барпо қилинаётган узумзорлар учун асосан маҳаллий шароитларда етиштирилаётган ток кўчатларидан фойдаланиб келинмоқда. Дунёга машҳур бўлган узум навлари кўчатларини касалликлар тарқалиш хавфи мавжудлиги сабабли ҳам мамлакат ҳудудига олиб кириш имконияти йўқлиги республикамизда узумчилик соҳасини жадал ривожланишига имконият бермаяпти.

Шулардан бири ток филлоксераси зараркунандаси бўлиб, унинг зарарли оқибатлари дастлабки йилларда сезилмаса-да, кейинчалик юзага чиқади. Бу ўта хавфли карантин зараркунандаси ҳисобланиб, Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилоти маълумотига кўра, Шимолий Америка ҳудудларидан кириб келган филлоксера касаллиги Европа давлатларида тарқалиши натижасида биргина 1860-1890 йилларда 60 минг гектар атрофида узум майдонларининг нобуд бўлишига олиб келган.  

Шу сабабли ҳам Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан узумчилик соҳасининг келажагини мустаҳкамлаш, барқарор ривожлантириш мақсадида бир қатор зарур чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Юқоридаги каби муаммоларнинг ечимини топиш мақсадида илк қадамлар қўйилди.  

Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибига солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 2021 йилнинг апрель ойида Президентимиз кўрсатмасига асосан Агентлик жамғармаси ҳисобидан 10 миллиард сўм миқдоридаги беғараз маблағ Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказига ўтказиб берилди. Ҳозирда марказ томонидан вируссиз, юқори ҳосилли, йирик мевали, уруғсиз, совуққа чидамли узум навларини яратиш устида ишлар олиб борилмоқда.  

“In-vitro” лабораториясида машҳур “Винус” (Vinus), “Ванесса” (Vanessa), “Лекмонд” (Lakemont), “Сувенир” (Souvenir), “Химрод” (Khimrod), “Ромулус” (Romulus) каби хўраки узум навларини етиштириш йўлга қўйилмоқда. Натижада 2021 йил куз мавсумида ҳамда 2022 йилнинг баҳорида 1 миллион донадан кўчат етказиб берилади.  

Бугунги кунда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Самарқанд вилоятининг Жомбой, Жиззах вилоятининг Пахтакор туманларида майдони 50 гектардан кам бўлмаган замонавий питомниклар фаолияти йўлга қўйилди. Биргина Самарқанд вилоятининг “Oxalik oltin bogi mevasi” МЧЖнинг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган “In-vitro” лабораториясида Италиянинг “Rausсedo” компаниясидан келтирилиб экилган 13 хил турдаги саноатбоп узум навидан 2 миллион дона кўчат тайёрланмоқда.  

Соҳада амалга оширилаётган бу каби чора-тадбирлар тез орада узумчилик йўналишининг янада равнақ топиши, халқимиз дастурхонининг бундан-да тўкин бўлиши, энг муҳими, дунё бозорида юртимиз узумларининг муқим ўрин эгаллашига имкон беради.  

Манба: ЎзА

Поделиться