Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ветеринария мутахассисларининг ҳуқуқий билимлари оширилмоқда
2021-06-23 | Жамият
Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида ветеринария ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва билим кўникмаларини шакллантириш мавзусига доир ўқув-семинари ташкил этилди.
Унда бошқарма ходимлари, Тошкент шаҳри деҳқон бозорлари ветеринария-санитария лабораториялари мудирлари ҳамда Шайхонтохур туман прокуратураси масъуллари иштирок этишди. Семинарда иш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларда қонунийликни таъминлаш юзасидан ходимларнинг ҳуқуқий билимларини шакллантириш ҳамда соҳага доир ҳуқуқий-норматив ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти хусусида сўз борди.
Шунингдек, тадбир давомида деҳқон бозорларида сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари сотилишининг олдини олиш ва бу борада қатъий назорат ўрнатиш лозимлиги, бундай ҳолларда маҳсулот эгаларига тегишли тартибда чора кўрилиши қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси