Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Наманган шаҳридаги хусусий клиникалар сони яна биттага кўпайди

2018-03-03 | Соғлиқни сақлаш

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, соҳа мутахассислари иштирок этган клиниканинг очилиш маросимида мамлакатимиз тиббиёт соҳасини жаҳон андозалари даражасида ривожлантириш, аҳолига юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

– Тиббиёт соҳасида соғлом рақобат асосида хусусий секторнинг жадал ривожланаётгани қувонарлидир, – дейди “Ra’no diagnostika va davolash markazi” хусусий клиникаси директори Ҳамид Ваққосов. –Президентимизнинг 2017 йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Мазкур ҳужжат асосида яратилган имкониятлар бизга катта далда бўлди. Клиникани барпо этиш учун 2 миллиард 500 миллион сўм маблағ сарфланди. Шундан 560 миллион сўми “Турон” акциядорлик тижорат банки Наманган филиали томонидан имтиёзли кредит шаклида молиялаштирилди.

Хорижда ишлаб чиқарилган энг замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозланган мазкур шифохонада урология, неврология, терапия йўналишлари бўйича диагностика, даволаш ва маслаҳат бериш хизматлари кўрсатилади. Шунингдек, бу ерда лаборатория, УЗИ, ЭКГ орқали онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва ташхис қўйиш имкониятлари мавжуд. Клиника 50 ўринга мўлжалланган бўлиб, физиотерапия, массаж, фитобар бўлимларида даволанувчилар учун барча қулайлик яратилган. Клиникада 30 киши иш билан таъминланди. 

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров сўзга чиқди.

 

Акрамжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться