Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бухорода хорижлик шифокорлар 100 дан ортиқ жарроҳлик амалиётини ўтказади

2018-03-13 | Соғлиқни сақлаш

Бухоро шаҳридаги кўп тармоқли тиббиёт марказида Жанубий Кореянинг “Vision Care” халқаро ташкилоти шифокорлари томонидан хайрия акцияси ўтказилмоқда.

– Бизни юртингизда, жумладан, Бухорода ҳам яхши билишади, – дейди кореялик офтальмолог жарроҳ Ким Донг Хе. – Тўрт йилдан буён кўз касалликларини даволаш борасида амалий ҳамкорлик қилиб келамиз. Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини амалий ишларда кўриб, ҳис қилиб турибмиз. Хайрия акциямиз ўтказилаётган вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази жарроҳлик амалиётини бажаришда яхши қулайликларга эга. Ташкилий ишлар ҳам жойида. Булар эса даволаш самарадорлигига эришишда муҳим омилдир. Қолаверса, ўз ишини яхши биладиган ўзбек ҳамкасбларимиз билан бирга ишлаш ҳам ёқимли.
 
Дастлабки икки кунда хорижлик шифокорлар 400 дан зиёд беморни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиб, катарактани бартараф этиш ва кўз гавҳарини алмаштириш бўйича 53 жарроҳлик амалиётини амалга оширди.
 
– Бир кўзим жуда хиралашиб, китоб ўқишда ҳам қийналиб қолган эдим, – дейди Ғиждувон туманилик Раъно Латипова. – Даволаш муолажалари наф бермади. Туманимиздаги дўхтирлар операция қилиш зарурлигини айтди. Шу орада кореялик шифокорлар келишини эшитиб, бу ерга келдим. Кеча кўз гавҳарини алмаштиришди, бугун эса ҳамма нарсани равшан кўраяпман. Албатта, дунё кўзингга ёруғ кўринса, хурсанд бўласан, киши. Қўли енгил шифокорларга минг раҳмат!
 
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва унинг Жанубий Кореядаги ҳамкор ташкилоти ўртасида имзоланган келишув меморандумига кўра, 15 мартга қадар давом этадиган акцияда вилоятнинг барча ҳудудларидан ижтимоий ёрдамга муҳтож 800 га яқин бемор энг замонавий аппаратлар ёрдамида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади. 100 дан ортиқ эҳтиёжмандлардаги катаракта бартараф этилиб, кўз гавҳари алмаштирилади.
 
Шунингдек, мижозларга тегишли дори-дармон воситалари бепул тарқатилиб, кўз касалликларини олдини олиш бўйича малакали маслаҳат ва тавсиялар берилмоқда.
 

Эркин Ёдгоров, ЎзА мухбири

Манба: ЎзА

Поделиться