Бугун соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари иштирокида брифинг ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтади.
Тадбирда “Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижроси юзасидан маълумот тақдим этилади.
Шунингдек, хусусий соғлиқни сақлаш муассасаларини ривожлантириш, ушбу соҳада давлат-хусусий шерикликнинг ҳуқуқий асосларини яратиш, инвестицияларни, айниқса, чет эл инвестицияларини жалб этишни кенгайтириш, аҳолининг юқори технологик тиббий хизматлар ва ускуналардан фойдаланиш имкониятларини оширишда нодавлат сектори иштирокини рағбатлантириш масалалари муҳокама қилинади.
Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарлари Баҳодир Низомов, Ли Донг Ук, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат-хусусий шерикчиликни ва тиббий туризмни ривожлантириш бош бошқарма бошлиғи Камолхўжа Эшназаров ва бир қатор бошқарма бошлиқлари иштирок этади.
Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.
Рўйхатдан ўтиш учун:
90 732 53 59
Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги