Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқаролардан тиббиёт муассасалари ҳудудларидаги махсус жойларда кутишларини, санитария қоидаларига риоя этишларини сўрайди

2019-08-09 | Соғлиқни сақлаш

Ижтимоий тармоқларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалидаги ҳолат акс этган фотоматериал Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан атрофлича ўрганилиб, қуйидагиларни маълум қилади.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалида жами 2056 нафар тиббиёт ходими фаолият юритиб келади. Айни пайтда ушбу муассасада 3 та реанимация бўлими ташкил этилган бўлиб, мамлакатимиздаги энг замонавий ва санитария қоидаларига жавоб берадиган масканлар сирасига киради. Хусусан, 36 та реанимация ўрин жойларида куну-тун ишлайдиган 9 нафар тажрибали врач, 18 нафар малакали ўрта тиббиёт ходими ҳамда 12 нафар кичик тиббиёт ходимлари навбатчилиги ташкил этилган. 

Кўриниб турибдики, аввало, беморларнинг қариндошлари шифохона ҳудудида кутиб туришлари учун унча эҳтиёж йўқ. Шунингдек, филиал ҳудудида беморларнинг қариндошлари кутиб туриши учун ўриндиқлар, махсус замонавий айвон мавжуд. Кўпгина қулайликларга эга, алоқа воситалари билан таъминланган махсус кутиш зали хам ташкил этилган.

Афсуски, филиал ҳудудида беморларнинг яқинлари тайёр, тоза ва замонавий кутиш жойлардан кўра, кўрпа-тўшак қилиб, ерда ўтиришни афзал кўрмоқда. Бу ҳам етмагандек, муассасага тез ёрдам машиналарининг қатновига, турли автотранспортларнинг киришига халақит бермоқда. Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларда акс этган, кўчада ётган фуқароларга тинчгина уйларига бориб, телефон орқали яқинлари ҳолидан хабардор бўлиши ёки махсус ажратилган жойларда дам олишлари мумкинлиги ҳақида кўп бора тушунтирилмоқда. 

Фуқароларнинг бундай ҳаракатлари беморларга ёрдам бермайди, аксинча, уларнинг сифатли даволанишига халақит бериш билан бир қаторда, тиббиёт муассасаси ҳудудида санитария қоидалари бузилишига ҳам сабаб бўлади. Шу боис, Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқаролардан нафақат Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали, балки бошқа тиббиёт муассасалари ҳудудларида ҳам махсус жойларда кутишларини, санитария қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади. 

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, давлатимиз томонидан аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 2019 йилда Инвестиция дастури доирасида Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш тизимидаги жами 14 та объектда қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, айни пайтда 10 та объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланган. Йил якунига қадар қолган объектларда ҳам ишлар якунига етказилади. Табиийки, ушбу саъй-ҳаракатлар аҳолини сифатли ва замонавий тиббий хизмат билан қамраб олиш имкониятини янада кенгайтирмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Поделиться