Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Боғчада заҳарланган бола даво муолажаларидан сўнг уйига жавоб берилган. Айни пайтда у соғлом

2019-08-28 | Соғлиқни сақлаш

Ижтимоий тармоқларда боғчада бўëқ суюлтиргич ичиб қўйган 5 яшар бола оғир аҳволда реанимацияда эканлиги ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Ҳақиқатдан, Хоразм вилояти Хонқа тумани Мадир қишлоғида яшовчи 5 яшар Шарипов Лочинбек Жасурбек ўғли 32-сонли “Қалдирғоч” болалар боғчасида билмасдан бўëқ суюлтиргич (разбавитель) ичиб қўйгани оқибатида 22 август куни соат 17.10 да туман тиббиёт бирлашмаси қабул бўлими мурожаат қилинган ва шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган. Унга бўёқ эритувчисидан заҳарланиш ташхиси қўйилган. 

Бўлимда шифокорлар томонидан беморнинг ошқозони ювилиб, зудлик билан интенсив даво муолажалари олиб борилган. Кўрилган тезкор чоралар натижасида бемор аҳволи яхшиланди ва эртаси куни болалар бўлимига ўтказилган. Мазкур бўлимда ҳам даво муолажалари давом эттирилган ҳолда 24 август куни шифокорлар текширувига кўра, аҳволи қониқарли топилиб, уйига рухсат берилган.

Бундан ташқари, 28 август куни туман тиббиёт бирлашмасининг бир гуруҳ мутахассислари Шарипов Лочинбек Жасурбек ўғлининг уйига бориб, уни қўшимча кўрикдан ўказишган. Текширув натижаларига кўра, боланинг аҳволи қониқарли ва соғлом. Айни пайтда у шифокорларнинг доимий назоратида.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Поделиться