Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Дастур ижроси

Ҳуқуқий тарғиботни баҳолаш тартиби белгиланди

28.04.2019ЖамиятМанба: ЎзА
2019 йил 9 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинган бўлиб, мазкур фармон асосида бир қанча вазирлик ва идораларга муҳим вазифалар юклатилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди

12.04.2019ЖамиятМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов бошчилигида кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. 

Ислом цивилизацияси маркази ҳудудига бир яримта “Пахтакор” стадионини жойлаштириш мумкин

10.04.2019ЖамиятМанба: «Халқ сўзи»

Ислом цивилизацияси марказида Халқаро Пресс-клубнинг медиа-тури бўлиб ўтмоқда. Унда журналистлар ва талабалар, марказ қурилиши ва унинг келгуси фаолиятига масъул вакиллар қатнашмоқда.

Сирожиддин Саййиддан ўзи таълим олган мактабга туҳфа

27.03.2019ЖамиятМанба: ЎзА

19 март куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида китоб мутолаасига қизиқишини ошириш масаласи кенг муҳокама қилинган эди. Ш.Мирзиёев ўз нутқида, жумладан, шундай деди: “Бош вазирдан бошлаб, туманлар раҳбарлари, барча депутатлар, келинглар, ўзимиз ташаббус кўрсатайлик ва ўзимиз ўқиган тумандаги мактабларга 10-20 тадан китоб совға қилайлик. Ҳамма ҳам китоб ўқийвермайди, бироқ ёшларимизга улар керак”.

Кўмир тармоғини барқарор ривожлантиришни таъминлаш масалалари кўриб чиқилди

05.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 март куни кўмир қазиб олиш тармоғини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. 

2019 йил Давлат дастури ижроси масалалари халқ депутатлари вилоят Кенгашларида муҳокама қилинмоқда

22.02.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2019 йилнинг 19-20 февраль кунлари 2019 йилдаги Давлат дастурида белгиланган Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича Комиссия ҳамда Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси томонидан бир қатор мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда халқ депутатлари Сурхондарё ва Қашқадарё вилоят Кенгашларида 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларида белгиланган вазифалар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишга бағишланган семинарлар ташкил этилди.

Нефть-газ ва кимё саноатини янада ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди

21.02.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни нефть-газ ҳамда кимё саноатида олиб борилаётган ислоҳотлар натижадорлигини таҳлил қилиш, ушбу тармоқларни тизимли ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. 

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида

28.12.2018Ҳужжатлар Манба: ЎзА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
 

2019 йил Ўзбекистонда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилинди

28.12.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев таклифига мувофиқ жорий йилдаги ишларни мантиқий давом эттириш ва юксак босқичга кўтариш мақсадида 2019 йил мамлакатимизда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазири депутатлар олдида ҳисобот берди

19.12.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

2018 йил 19 декабрь куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Шадмановнинг вазирликнинг аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитдилар.

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

19.12.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ўзбекистонга жадал ислоҳотлар суръатига мос илғор кадрлар керак

18.12.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 декабрь куни замонавий кадрларга бўлган эҳтиёжни тўлдириш, билимли ёшларни стратегик соҳаларга жалб этиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини янги турдаги уст-бош намуналарини яратиш бўйича йиғилиш ўтказилди

14.12.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Шу йилнинг 28 ноябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев ҳал этилиши лозим бўлган бир қатор муҳим вазифаларни белгилаган эди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлиси тўғрисида АХБОРОТ

13.12.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2018 йил 13 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлиси иш бошлади. Ялпи мажлисда ҳукумат аъзолари, вазирлик ва марказий идоралар раҳбарлари, мамлакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Халқаро меҳнат ташкилотининг бош директори, жаноб Гай Райдер бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга етиб келди

13.12.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Тошкентда бўлиб ўтадиган “Меҳнат соҳаси истиқболи: Халқаро меҳнат ташкилотининг 100 йиллиги арафасида муносиб бандликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар” мавзусидаги халқаро конференция муносабати билан бугун 13 декабрь куни Халқаро меҳнат ташкилотининг бош директори, жаноб Гай Райдер бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга етиб келди.

Президент Қашқадарёга келди

13.12.2018СиёсатМанба: ЎзА
Президентимиз Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 13 декабрь куни Қашқадарё вилоятига келди.

Халқ таълими тизимида йил якуни ва истиқболдаги вазифалар

12.12.2018Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

2018 йил халқ таълими тизимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиши бошланди.

Давлат хизматлари агентлиги бир ёшда. Кўрсатилаётган хизматлардан аҳоли розими?

12.12.2018ЖамиятМанба: «Халқ сўзи»

“Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”. Ушбу улуғвор ғояни сўзсиз амалга ошириш мақсадида мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилганига эртага роппа-роса бир йил тўлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн еттинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида

10.12.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи  ялпи мажлиси 2018 йил 13 декабрь куни эрталаб соат 10.00 да Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг мажлислар залида очилади.

Депутатлар мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётига дахлдор қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар

06.12.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

2018 йил 6 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар