Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Молия

Ўзбекистонда мактабгача таълим соҳасида хайрия фаолияти учун солиқ имтиёзлари жорий этилди

09.10.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

2019 йил 9 октябрь, Тошкент – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 839-сонли қарори билан давлат мактабгача таълим ташкилотларига ҳомийлик шаклида хайрия фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар учун солиқ имтиёзлари белгиланди. Ушбу турдаги давлат-хусусий шериклик шартномаси камида бир йил муддатга тузилади ва танланган МТТга мунтазам равишда хайрия ёрдамини кўрсатишни кўзда тутади.

Фонд бозорини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

08.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни фонд бозорини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Япония Халқаро Ҳамкорлик агентлиги (JICA) вице-президенти К.Кошикава билан учрашув

07.10.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 4 октябрь куни ҳукумат делегацияси ташрифининг якунида Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Япония Халқаро Ҳамкорлик агентлиги (JICA) вице-президенти К.Кошикава билан учрашди. Мулоқот чоғида ҳамкорликдаги ташаббусларни амалга оширишнинг бориши ҳар томонлама кўриб чиқилди, айрим лойиҳалар бўйича шартлар қайта кўриб чиқилди ва JICA билан 1999 йилдан буён йўлга қўйилган ўзаро муносабатларнинг ривожланиш суръати таҳлил қилинди.

Болалар мусиқа ва санъат мактаблари раҳбар, ўқитувчи ва концертмейстерлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида

02.10.2019Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Жаҳон банки миссияси билан учрашув

27.09.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Жорий йилнинг 26 сентябрь куни Давлат статистика қўмитаси раиси Б.А.Бегалов бошчилигида Жаҳон банки миссияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Халқаро форум доирасида умумий қиймати 92,7 миллион АҚШ долларилик 22 та келишув имзоланди

16.09.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жорий йил 13-14 сентябрь кунлари Наманганда ташкил этилган халқаро тиббиёт ва фармацевтика форумида кўплаб манфаатли келишувларга эришилди.

Молия вазирлигидан статистика

13.09.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ЭЪЛОН

12.09.2019ИқтисодиётМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Эртага, 13 сентябрь соат 11:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Молия ҳамда Иқтисод ва саноат вазирликлари мутасаддилари ва журналистлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Ислом молияси: муҳокамада уни Ўзбекистонда ривожлантириш масаласи

12.09.2019ЖамиятМанба: Тараққиёт стратегияси маркази

“Тараққиёт стратегияси” маркази ташаббуси билан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида “Ўзбекистон Республикасида Ислом молиясини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Россия Федерал Ғазначилиги раҳбарияти билан учрашув

12.09.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

IV Москва молия форуми доирасида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги делегацияси, Россия Федерал Ғазначилигида учрашувларда иштирок этди.

Тадбиркорликни ривожлантириш ва давлат бюджетига кафолатланган тушумларни таъминлаш масалалари таҳлил қилинди

12.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 11 сентябрь куни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш ҳамда давлат бюджетига кафолатланган тушумларни таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Хитой Давлат тараққиёт банки 500 миллион Хитой юани миқдорида кредит шартномасини имзолади

28.08.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Жорий йил 26 август куни Пекинда Ўзбекистон – Хитой ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитасининг бешинчи йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (Ўзмиллийбанк) 500 миллион Хитой юанида кредит линиясини жалб қилиш учун Хитой Давлат тараққиёт банки (ХДТБ) билан кредит шартномасини имзолади.

ЭЪЛОН

27.08.2019ИқтисодиётМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

28 август куни соат 11:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирилиги мутасаддилари иштирокида брифинг ҳамда журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

Мактаб таълимини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига айланиши зарур

26.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Қозоғистондаги энг йирик тижорат банки билан учрашув бўлиб ўтди

23.08.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 22 август куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Қозоғистондаги энг йирик тижорат банки «Халык банк», шунингдек, яқинда Ўзбекистонда лицензиясини олган унинг шўъба банки «Тенге банк» раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Россия валюта биржалари ҳамкорлик меморандумини имзолади

22.08.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида мамлакатимиз ва Россия валюта биржалари фаолиятининг моҳияти ва ўзига хослигига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси халқаро давлат облигациялари эмиссияси рисоласи бўйича маълумот

22.08.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Халқаро давлат облигациялари эмиссияси рисоласи ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, унда эмитент тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, облигация эгаси ва эмитент ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларни тавсифлайди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг эмиссия рисоласи молиявий ва ижтимоий хавф омиллари, мамлакатнинг тарихидан табиий муҳитигача бўлган шарҳлар каби бир нечта маълумот қисмларидан иборат. Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ), инфляция, ишсизлик даражаси ва бошқалар каби макроиқтисодий кўрсаткичлар келтирилган. Рисолада бюджет-солиқ ва пул-кредит сиёсатига оид, давлатнинг ички ва ташқи қарзлари, шу жумладан ҳукумат томонидан кафолатланган қарзлар ҳақида маълумотлар мавжуд.

 

Ички валюта бозоридаги жорий ҳолат ва алмашув курси динамикаси тўғрисида Марказий банк ахбороти

20.08.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Марказий банкнинг жорий йил 9 августдаги хабарида ички валюта бозорида юз бераётган ўзгаришларнинг сабаблари баён қилинган эди.

Ички валюта бозоридаги жорий ҳолат ва алмашув курси динамикаси тўғрисида

20.08.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

Марказий банкнинг жорий йил 9 августдаги хабарида ички валюта бозорида юз бераётган ўзгаришларнинг сабаблари баён қилинган эди.

Ҳарбий-маъмурий секторлар харажатлари қандай молиялаштирилади

14.08.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.