Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Россия Федерал Ғазначилиги раҳбарияти билан учрашув
2019-09-12 | Иқтисодиёт
IV Москва молия форуми доирасида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги делегацияси, Россия Федерал Ғазначилигида учрашувларда иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари Шахрух Шарахметов бошчилигидаги ишчи гуруҳ вазирлик бўлинмалари раҳбарларидан иборат .
Хабарингиз бор, 2017 йилдан бошлаб Россия Федерацияси Федерал Ғазначилиги ва Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ўртасида техник ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум амал қилмоқда. Унинг доирасида 2018 йил учун қўшма режа келишиб олинган эди. Ўтган давр мобайнида, соҳани ривожлантириш масалалари бўйича тажриба мақсадида ўзаро ташрифлар амалга оширилди.
Мазкур ташриф давомида Россия Федерацияси Федерал Ғазначилиги раҳбари Роман Артюхин ҳамда унинг ўринбосари Александр Михайлик билан музокаралар бўлиб ўтди.
- Биз доимий равишда Россия Федерал Ғазначилиги томонидан бюджет соҳасида амалга оширилаётган муваффақиятли ислоҳотларни кузатиб борамиз. Бундан кейин ҳам ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ниятидамиз, - деди Ш.Шарахметов.
Суҳбат чоғида капитал қўйилмалар учун ажратиладиган мақсадли буджет маблағларининг устидан ғазначилик кузатуви, иқтисослаштирилган операцияларининг назорати, федерал ва ҳудудий бюджет маблағларини режалаштириш, шунингдек буджет ташкилотларининг харажатлари таҳлил қилинди. Ғазначилик кузатуви ва давлат харидларини амалга ошириш масалалари бўйича Россия мутахассисларини Ўзбекистонга таклиф қилиш кўриб чиқилди.
Шунингдек, Ўзбек делегация вакиллари Москва шаҳри ҳудудий ғазначилик бошқармаси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Пудрат ва субпудрат шартномалар устидан ғазначилик кузатувини жорий этиш, уларга тегишли операцияларини санкциялаш тартиби ва идентификаторларни қўллаш масалалари бўйича тажриба алмашилди алмашилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Россия Федерацияси Федерал Ғазначилиги ўртасида 2019-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланди. Ҳужжатда ҳам Ўзбекистон Республикаси, ҳам Россия Федерацияси турли йўналишларда тажриба алмашиш йўлга қўйилади. Бунда қонунчилик ва ахборот техналогиялари тизимлари бўйича идоралараро маълумотлар алмашиш ва бошқа турдаги тадбирлар ташкил этиш.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги