Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ҳарбий-маъмурий секторлар харажатлари қандай молиялаштирилади
2019-08-14 | Жамият
Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Жамғарма 2018 йил август ойида ташкил этилган. Унга Қорақалпоғистон бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари даромадининг ошириб бажарилган прогноз кўрсаткичлари бўш колдиқлари суммасидан 10%гача миқдордаги ажратмалар ўтказилади. Ажратмалар I-III чораклар якунлари бўйича бюджетлар даромадининг ошириб бажарилган бўш қолдиқлари аниқлангандан сўнг ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечикмай ўтказилади.
Ажратмалар суммасининг ярми Молия вазирлигининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағига тушади ва кейинчалик Мудофаа вазирлиги билан келишган ҳолда тақсимланади. Иккинчи ярми эса Мудофаа вазирлиги билан келишган ҳолда харажатларни молиялаштириш учун Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларида қолдирилади.
Пул маблағлари Жамғарма ҳисобварағига ўтказилгандан сўнг, бироқ ҳисобот чораги якунланганидан кейин 45 кундан кечикмай ўтказилган пул маблағларининг миқдори тўғрисида мудофаа идорасига хабар қилинади.
Жамғарма маблағлари:
Мудофаа вазирлиги билан келишмасдан ёки қонунчиликда назарда тутилмаган мақсадлар учун Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тақиқланади. Маблағларнинг тушиши ва улардан фойдаланиш устидан қатъий назорат, ҳисобот ва жавобгарлик белгиланган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги