Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Россия валюта биржалари ҳамкорлик меморандумини имзолади

2019-08-22 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида мамлакатимиз ва Россия валюта биржалари фаолиятининг моҳияти ва ўзига хослигига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда “Московская биржа“ АЖнинг пул ва шошилинч бозорлар бўйича бошқарувчи директори Игорь Марич бошчилигидаги делегация, “Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси” АЖ раҳбарияти иштирок этди. 
 
“Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси” АЖ бош директори Рашид Усмоновнинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда биржанинг хориждаги етакчи молия ташкилотлари ва институтлари билан ҳамкорлиги жадал ривожланмоқда. “Московская биржа“ АЖ билан ҳамкорлик мамлакатимиз молия бозорини ривожлантириш, соҳада қўлланилаётган технологияларни такомиллаштириш ва юртимиз валюта биржасининг жозибадорлигини юксалтиришга хизмат қилади.
 
“Московская биржа“ АЖ Россиянинг йирик биржа холдинги ҳисобланади. Жамият 1992 йилда ташкил этилган Москва банклараро валюта биржаси ва 1995 йилда асос солинган Россия савдо тизимининг бирлашиши натижасида 2011 йилда ташкил этилган. Москва биржаси акциялар облигациялар, ясама инструментлар, валюта, пул бозоридаги маблағлар, қимматли металл ва дон савдоси ташкилотчиси саналади. Унинг таркибига Марказий депозиторий (“Миллий ҳисоблаш депозиторийси”) ва “Миллий клиринг маркази” киради.
 
Игорь Марич кўплаб хорижий муассасалар ва ташкилотлар Ўзбекистонга катта қизиқиш билдираётганини қайд этди.
 
Семинар доирасида “Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси“ АЖ ва “Московская биржа” АЖ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон ва Россия сармоядорларининг ҳар икки мамлакат валюта бозоридан фойдаланишини енгиллаштиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
 
Ҳужжатдан кўзланган мақсад биржа бозорларини ривожлантириш истиқболлари ҳақида маълумот алмашиш, савдо тизимлари, клиринг, депозиторий ва ҳисоблаш тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тизимини такомиллаштириш, биржа савдоси бўйича дунёдаги энг яхши амалиётлар ва инновацион технологияларни жорий этишдир.
 
Ушбу ҳамкорлик доирасида икки мамлакат валюта биржаларининг ҳозирги трендларини муҳокама қилиш мақсадида давлатлараро ихтисослаштирилган тадбирлар ўтказишни режалаштиришмоқда.
 

Роман БОНДАРЧУК, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться