Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси халқаро давлат облигациялари эмиссияси рисоласи бўйича маълумот

2019-08-22 | Иқтисодиёт

Халқаро давлат облигациялари эмиссияси рисоласи ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, унда эмитент тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, облигация эгаси ва эмитент ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларни тавсифлайди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг эмиссия рисоласи молиявий ва ижтимоий хавф омиллари, мамлакатнинг тарихидан табиий муҳитигача бўлган шарҳлар каби бир нечта маълумот қисмларидан иборат. Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ), инфляция, ишсизлик даражаси ва бошқалар каби макроиқтисодий кўрсаткичлар келтирилган. Рисолада бюджет-солиқ ва пул-кредит сиёсатига оид, давлатнинг ички ва ташқи қарзлари, шу жумладан ҳукумат томонидан кафолатланган қарзлар ҳақида маълумотлар мавжуд.

 

Бундан ташқари, ҳужжатда давлат бюджетининг даромадлари ва харажатлари қисмлари тўғрисида батафсил маълумотлар бюджетларнинг таснифи билан келтирилган.

Таъкидлаш жоизки, эмиссия рисоласида келтирилган статистик маълумотлар, ҳужжат чоп этилган вақтга қадар бўлган охирги 5 йил учун тақдим этилган. Хусусан, илк маротаба Ўзбекистон Республикаси табиий ресурслари захиралари ҳажми тўғрисида маълумотлар ошкор қилинган. Тўлов баланси ва ташқи савдо статистикаси тўғрисидаги ахборотлар ҳам батафсил тақдим этилган. Давлат шарҳи қисмида ҳукумат томонидан олиб борилаётган муҳим иқтисодий ислоҳотлар, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик ҳақида сўз боради.

Халқаро давлат облигациялари эмиссияси рисоласи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат ички ва ташқи қарз департаментининг портали ва Лондон фонд биржаси сайтларида қуйидаги ҳаволалар орқали тақдим этилган:

http://dmo.mf.uz/wp-content/uploads/2019/07/Base-Prospectus.pdf

http://www.rns-pdf.londonstockexchange.com/rns/0134P_1-2019-2-4.pdf

Global Medium Term Note Programme

.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться