Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қозоғистондаги энг йирик тижорат банки билан учрашув бўлиб ўтди
2019-08-23 | Иқтисодиёт
Жорий йилнинг 22 август куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Қозоғистондаги энг йирик тижорат банки «Халык банк», шунингдек, яқинда Ўзбекистонда лицензиясини олган унинг шўъба банки «Тенге банк» раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув мобайнида Ўзбекистон бозорида банк фаолияти ва бу борада инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Қозоғистон томони Ўзбекистон иқтисодиётини либераллаштириш йўлидаги сезиларли ўзгаришларини мамнуният билан қабул қилди, уларга кўра республикада тижорат банклари ва хусусий бизнес билан ҳамкорлик қилиш учун кенг имкониятлар очилмоқда.
Шунингдек, учрашув давомида хорижий банкларнинг Ўзбекистон бозорида мавжудлиги банк-молия секторининг рақобат муҳитини яхшилашга кўмаклашиши, бу эса ўз навбатида, мамлакат иқтисодиётига қўшимча инвестициялар кириб келишига ёрдам бериши маълум қилинди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатлар ва истиқболли ташаббусларни амалга оширишда яқин ҳамкорлик тўғрисида келишиб олдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги