Эртага, 13 сентябрь соат 11:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Молия ҳамда Иқтисод ва саноат вазирликлари мутасаддилари ва журналистлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Тадбирда “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони ижроси ва моҳияти юзасидан маълумот тақдим этилади.
Шунингдек, товар бозорларининг ҳозирги ҳолати, улгуржи ва биржа савдосининг ривожланиш даражаси, савдо айланмасини кенгайтириш, ички бозор ва ишлаб чиқарувчиларни зарур товарлар билан таъминлаш масалалари ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни экспорт қилишга тўсқинлик қилаётган бир қатор муаммолар муҳокама қилинади.
Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.
Рўйхатдан ўтиш учун:
90 732 53 59 telegram
71 244 24 09
Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги