Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЭЪЛОН

2019-08-27 | Иқтисодиёт

28 август куни соат 11:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирилиги мутасаддилари иштирокида брифинг ҳамда журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

Тадбирда "Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан ўз вақтида таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори ижроси ва моҳияти юзасидан маълумот тақдим этилади.
 
Шунингдек, республикамизнинг аграр секторини халқаро стандартларга мувофиқ ҳамда мамлакат ҳудудларининг табиий иқлим ва тупроқ шароитларига жавоб берадиган замонавий маҳаллий ва хорижий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаш, маҳаллий ғалла ўриш ва пахта териш техникаларини етказиб беришни молиялаштириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда қишлоқ хўжалиги техникалари учун бутловчи ва эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш каби муҳим масалалар муҳокама қилинади.
 
Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.
 
Рўйхатга олиш учун:
90 732 53 59   telegram
71 244 24 09

Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Поделиться