Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Норвегия Элчиси билан учрашув

24.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йилнинг 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Норвегия Қироллигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Осло шаҳрида) этиб тайинланган Жон Микал Квистадни қабул қилди.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги парламентлараро алоқалар мустаҳкамланмоқда

23.11.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси раиси биринчи ўринбосари Акмал Саидов бошчилигидаги делегация Туркияда амалий сафарда бўлди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Душанбе шаҳрида «Европа Иттифоқи - Марказий Осиё» шаклидаги 17-вазирлар учрашувида иштирок этди

22.11.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган  «Европа Иттифоқи - Марказий Осиё» шаклидаги 17-вазирлар учрашувида иштирок этди.

Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга интилиш қатъий экани тасдиқланди

19.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 19 ноябрь куни ташриф билан Россияга келди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлиси тўғрисида АХБОРОТ

19.11.2021ИқтисодиётМанба: ЎзА

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари билан учрашув тўғрисида

19.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йилнинг 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Қирғизистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Таалатбек Масадиков билан учрашув ўтказди.

Президент Москвага келди

19.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 19 ноябрь куни Россияга ташриф билан келди.

Россия Ташқи ишлар вазири билан учрашув тўғрисида

19.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди.

Шавкат Мирзиёев Россияга жўнаб кетди

19.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан ташриф билан Россияга жўнаб кетди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорлик II форуми иштирокчиларига мурожаати

18.11.2021СиёсатМанба: ЎзА

Ҳурматли Ўзбекистон ва Россия ҳудудларининг раҳбарлари! Ҳурматли делегациялар аъзолари! Хонимлар ва жаноблар!

Шерзод Шерматов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тайинланди

18.11.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан, Шерматов Шерзод Хотамович Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тайинланди.

Кимё саноатидаги истиқболли лойиҳалар кўриб чиқилди

18.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 17 ноябрь куни кимё саноатида амалга оширилаётган ишлар таҳлили ва янги лойиҳалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлиси очилиши тўғрисида

17.11.2021СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлиси 2021 йил 18 ноябрь куни соат 10.00 да Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг мажлислар залида ўз ишини бошлайди.

“Ўзбекистон - Европа Иттифоқи” Ҳамкорлик кенгашининг мажлиси тўғрисида

17.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Брюссел шаҳрида "Ўзбекистон Республикаси – Европа Иттифоқи" Ҳамкорлик кенгашининг 16 йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияда иштирок этди.

Португалия Ташқи ишлар вазири билан учрашув тўғрисида

17.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Брюсселга ташрифи доирасида Португалия Республикаси Ташқи ишлар вазири Аугусто Сантуш Силва билан учрашув бўлиб ўтди.

ЮНИСЕФнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори билан учрашув тўғрисида

17.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йилнинг 16ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов БМТ Болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Афшон Хон билан учрашув ўтказди. 

Хайрулло Бозоров Швейцариянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчисини қабул қилди

16.11.2021СиёсатМанба: ЎзА

Самимий мулоқот чоғида мамлакатимизнинг, хусусан Фарғона вилоятининг Швейцария билан йўлга қўйилаётган ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Вилоятнинг хорижий давлатлар билан иқтисодий-инвестицион муносабатлари борасида ҳам алоҳида сўз борди.

Халқаро ҳамкорлик бўйича Еврокомиссар билан учрашув тўғрисида

16.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Брюссел шаҳрида Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Европа Иттифоқининг Халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Ютта Урпилайнен билан учрашув ўтказди.

Европа Кенгаши президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича бош маслаҳатчиси билан учрашув тўғрисида

16.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Брюссел шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегатсия Европа Кенгаши президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича бош маслаҳатчиси Саймон Мордю билан учрашди.