Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги парламентлараро алоқалар мустаҳкамланмоқда

2021-11-23 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси раиси биринчи ўринбосари Акмал Саидов бошчилигидаги делегация Туркияда амалий сафарда бўлди.

Олий Мажлис делегацияси Туркия Буюк Миллат Мажлиси (парламент) раиси Мустафо Шентоп билан учрашди.

Мустафо Шентоп икки давлат ўртасидаги муносабатларни “Етакчиларимиз қатъий сиёсий иродаси билан асос солинган ва яқин қардошлик руҳига асосланган ҳақиқий стратегик шериклик”, - дея таъкидлади.

Туркия Буюк Миллат Мажлиси раиси сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида олиб борилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ва демократик ислоҳотларни ҳамда парламентаризмни ривожлантиришдаги янгиланишларни юқори баҳолади.

Ўзбекистон нафақат Марказий Осиё, балки Туркий давлатлар жуғрофиясида ҳам етакчи мавқега юксалаётгани, келажакда мамлакатимизни янада фаровон ва хар томонлама ривожланган давлат сифатида кўришини мамнуният билан қайд этди.

Ўтказилган учрашувларда Ўзбекистон парламенти делегацияси бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ва демократик янгиланишлар тўғрисида ахборот берди.

Туркия Буюк Миллат Мажлисининг Ўзбекистон-Туркия дўстлик гуруҳи раҳбари Усман Местен билан учрашувда икки томонлама ва халқаро ташкилотлар доирасида мамлакатларимиз ўзаро бир-бирини қўллаб-қувватлаётгани, бу, жумладан, икки мамлакат парламентларида тузилган ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳларининг фаоллиги натижаси экани таъкидланди.

Ўтказилган барча учрашувларда Туркия вакиллари Ўзбекистондаги бўлиб ўтган Президент сайловида аҳоли фаол иштирок этгани, сайлов ошкоралик руҳида ва демократик тамойиллар асосида ўтказилгани, ўзбек халқининг ўз давлат раҳбарига кўрсатган юксак ишончи юксак эътироф, деб баҳоланди.

Туркия вакиллари Ўзбекистон Президенти сайловида Туркия парламенти, вазирлик ва идоралари вакиллари ҳамда ЕХҲТ ПА, Туркий тилли давлатлар кенгаши ва ТуркПА доирасида Туркиядан 50 нафарга яқин халқаро кузатувчи қатнашгани, улар сиёсий тадбир юқори савияда ва халқаро стандартларга мос равишда ўтказилганини эътироф этганини алоҳида қайд этди.

Учрашувларда Ўзбекистоннинг 2019 йилда Туркий кенгашга аъзо бўлиб кириши ушбу ташкилотнинг нуфузини ва қудратини янада оширгани таъкидланди.

Ташриф давомида олиб борилган музокаралар якунига кўра томонлар халқаро парламентлараро ташкилотларда яқиндан ҳамкорлик қилиш, депутатларнинг ўзаро ташрифларини ташкил этиш, тажриба алмашиш, ҳамкорликда онлайн ва офлайн шаклларда турли тадбирлар ўтказиш, қўшма илмий-амалий нашрлар чоп этиш ва бошқа масалалар юзасидан келишиб олди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться