Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Ўзбекистон ва Словения коррупцияга қарши курашиш органлари ўртасида англашув меморандуми имзоланди

13.10.2021СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги делегацияси Словенияда амалий ташриф билан бўлиб турибди.

Ўзбекистон делегацияси Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича Кенгаш вазирлар учрашувидаги иштироки тўғрисида

13.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Нур-Султон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича Кенгашга аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг VI  йиғилишида иштирок этди.

Исроил Туризм вазири билан учрашув тўғрисида

13.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Нур-Султон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Исроил Давлатининг Туризм вазири, савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Исроил ҳукуматлараро комиссияси ҳамраиси Ёел Развозов билан учрашди.

“Заковат” ўйинлари ёшлар ўртасида оммавий маърифий ҳаракатга айлантирилади

13.10.2021ЁшларМанба: ЎзА

Бухоро вилояти Ромитан туманидаги “Bukhara Desert Oasis” номли туризм масканида “Заковат” интеллектуал ўйинининг финал босқичи бўлиб ўтди.

"Марказий Осиё – Кўрфаз араб мамлакатлари ҳамкорлик кенгаши" шаклидаги учрашув тўғрисида

12.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йилнинг 12 октябрь куни Нур-Султон шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов "Марказий Осиё – Кўрфаз араб мамлакатлари ҳамкорлик кенгаши" (KAMHK) шаклидаги биринчи маслаҳат учрашувида иштирок этди.

Корея Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашув тўғрисида

12.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йил 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирининг кўп томонлама алоқалар ва глобал масалалар бўйича ўринбосари Ҳам Санг Ук билан учрашди.

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири билан учрашув

12.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Нур-Султон шаҳрида  бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича Кенгаш вазирлар учрашуви доирасида Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар билан музокаралар ўтказди.

Қадимий масжидда музей ташкил этилди

12.10.2021МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Давлатимиз раҳбари Қашқадарё вилояти қатағон қурбонлари хотираси музейини бориб кўрди.

АҚШ конгрессменлари билан учрашув

11.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Америка Қўшма Штатлари Конгресси Вакиллар палатаси Ташқи ишлар қўмитаси раиси Грегори Микс бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан англашув меморандуми имзоланди

11.10.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ўртасида англашув меморандуми лойиҳаси имзоланди. Ушбу меморандум Тадбиркорликни ривожлантириш агентли директорининг биринчи ўринбосари Ботир Ахмедов ҳамда ЕТТБнинг Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Жужанна Харгитаилар томонидан имзоланди.

Ўзбекистон делегациясининг Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича Кенгаш вазирлар учрашувида иштирок этиши ҳақида

11.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йил 11-12 октябрь кунлари Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегатсияси Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича Кенгашга аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг VI учрашувида иштирок этади.

Санкт-Петербург билан ҳудудлараро ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари белгиланди

11.10.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Санкт-Петербург шаҳри маъмуриятининг ташқи алоқалар бўйича қўмита раиси Е.Григорьев бошчилигидаги шаҳар маъмурияти ҳамда Санкт-Петербургнинг илғор компаниялари раҳбариятидан иборат делегацияни қабул қилди.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари билан учрашув

08.10.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Жорий йилнинг 7 октябрь санасида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Zsuzsanna Hargitai билан учрашув ўтказди.

Франция Элчиси билан учрашув

08.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йил 8 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Франция Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Аурелиа Бушезни қабул қилди.

Ўзбекистон делегациянинг Афғонистонга амалий ташрифи тўғрисида

08.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йилнинг 7 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Афғонистон муваққат ҳукумат раҳбарининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Мулла Абдул Кабир бошчилигидаги Афғонистон раҳбарияти вакиллари билан музокаралар ўтказди.

Президент Гулистондаги янги уйларни кўздан кечирди

08.10.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Бу ерда 2019-2020 йилларда 14 та кўп қаватли уй қурилган. Бугунги кунда яна 7 та 9 қаватли уй қурилиши бошланган. Улардаги 504 та хонадондан 100 таси кам таъминланган оилаларга имтиёзли равишда берилади. Ёшлар меҳнат гузари, стадион, болалар майдончалари қурилади.

Шавкат Мирзиёев Фумио Кисидани табриклади

07.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Либерал-демократик партияси етакчиси Фумио Кисидага унинг мамлакат Бош вазири этиб сайлангани муносабати билан табрик йўллади. 

Ўзбекистон ва Россия Президентлари кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳим эканини таъкидладилар

07.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Кванжу шаҳрида ватандошлар иштирокида Ўзбекистон Президенти сайловига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

07.10.2021СайловМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Жорий йил 24 октябрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик ишлари доирасида Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси томонидан 18-Кванжу сайлов участкасида давра суҳбати ташкил этилди.

Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида “GSP+” преференцияларини қўллаш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

06.10.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Брюссель шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (КШҲБ) лойиҳаси юзасидан музокараларнинг 9-раундида Ўзбекистон делегациясининг иштироки доирасида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Б.Абидов Европа комиссияси Савдо бўйича бош директоратининг барқарор ривожланиш ва иқтисодий ҳамкорлик битимлари бўйича директори Э.Зиновьец билан учрашди.