Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Эндокринология соҳасида янги тизим жорий этилади

10.12.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 10 декабрь куни эндокринология хизматини такомиллаштириш ва қамровини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Евроосиё иқтисодий иттифоқи саммитида иштирок этди

10.12.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 декабрь куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтган навбатдаги йиғилишида иштирок этди.

Дубайда БАА Бош вазири билан учрашув бўлиб ўтди

10.12.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Дубай шаҳрида “EXPO 2020 DUBAI” Бутунжаҳон кўргазмаси доирасида Ўзбекистон Миллий павильонида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти ва Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан учрашди.

Самарқанд вилоятида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимот қилинди

10.12.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 9 декабрь куни Самарқанд вилоятида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Евроосиё иқтисодий кенгашининг онлайн саммитида иштирок этади

10.12.2021СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 декабрь куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтказиладиган навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш йўллари муҳокама қилинди

09.12.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Абу – Даби шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков БАА Бош вазирининг ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазир Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашди.

Ўзбекистон халқига байрам табриги

08.12.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Қозоғистон пойтахтида Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди

07.12.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Президентининг давлат ташрифи доирасида Нур-Султон шаҳрида мамлакатимиз элчихонаси янги биносининг очилиш маросими бўлди.

Президент Тошкентга келди

07.12.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга давлат ташрифини якунлаб, мамлакатимизга қайтиб келди.

Шавкат Мирзиёев Рақамли ҳукумат офиси билан танишди

07.12.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин ҳамроҳлигида Нур-Султон шаҳридаги ЭХПО ишбилармонлик марказида жойлашган Рақамли ҳукумат офисига ташриф буюрди.

Ўзбекистон Президенти Қирғизистон Президентини табриклади

06.12.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 декабрь куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон ва Корея икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш сари интилмоқда

03.12.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Корея Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Хонг Нам Ки билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди.

ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг йиғилиши тўғрисида

03.12.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Стокгольм шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг 28 йиғилишида иштирок этди. Швеция раислигида ўтган учрашувда ЕХҲТ маконида ҳарбий-сиёсий, иқтисодий-экологик ва инсоний ўлчовлардаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Аҳоли ва қурилиш ташкилотларига янги имкониятлар берилади

03.12.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2 декабрь куни қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш ва аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарияти ва халқини ушбу давлат ташкил топганининг 50 йиллиги билан табриклади

03.12.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Абу-Даби валиаҳди, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли Кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон ва Венгриянинг инновациялар учун масъул вазирликлари ҳамкорлиги кенгаймоқда

02.12.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Венгрия Республикасига ташриф давомида Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов Венгрия инновациялар ва технологиялар вазири Лазло Палкович билан музокаралар олиб борди. Томонлар ҳамкорликда илмий лойиҳалар танловлари, докторантура учун квота ва малака алмашиш масалаларида қатор келишувларга эришдилар. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Россия Федерацияси делегациясини қабул қилди

02.12.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

1 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортниковни қабул қилди.

Ўзбекистон-Корея экспертлар гуруҳи вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

01.12.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркида (IT Парк) Ўзбекистон-Корея экспертлар гуруҳи вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон делегацияси “Корея Республикаси – Марказий Осиё” ҳамкорлик форумида иштирок этди

01.12.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
2021 йил 30 ноябрь куни Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегацияси “Корея Республикаси – Марказий Осиё” 14 ҳамкорлик форумида иштирок этди.

Гидроэнергетика соҳасидаги лойиҳалар кўриб чиқилди

01.12.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 30 ноябрь куни гидроэнергетика соҳасидаги лойиҳаларга оид тақдимот билан танишди.