Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЮНИСЕФнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори билан учрашув тўғрисида

2021-11-17 | Сиёсат

2021 йилнинг 16ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов БМТ Болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Афшон Хон билан учрашув ўтказди. 

Меҳмон мамлакатимизга Жаҳон болаларни ҳимоя қилиш куни ва ЮНИСЕФнинг 75 йиллигига бағишланган “Ногирон болалар учун инклюзивликни таъминлаш” халқаро веб-форумида иштирок этиш учун ташриф буюрган.
 
Учрашувда Ўзбекистон ва ЮНИСЕФ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда яқин истиқболдаги долзарб вазифалар муҳокама қилинди.
 
ЮНИСЕФ раҳбари Ўзбекистонда болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш, таълим тизимини такомиллаштириш, сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган амалий чора-тадбирлар билан атрофлича танишди.
 
Ўз навбатида, Афшон Хон Ўзбекистон ҳукумати томонидан фуқароларни, айниқса, можаро зоналаридан келган аёллар ва болаларни қайтариш, жамиятга қайта интеграциялашуви ва уларга зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида амалга оширилаётган “Меҳр” инсонпарварлик аксиясини олқишлади.
 
Жамғарманинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон бўйича янги ҳамкорлик дастури доирасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться