Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Португалия Ташқи ишлар вазири билан учрашув тўғрисида

2021-11-17 | Сиёсат

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Брюсселга ташрифи доирасида Португалия Республикаси Ташқи ишлар вазири Аугусто Сантуш Силва билан учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар чоғида турли даражадаги ташрифларни ташкиллаштириш, вазирликлараро маслаҳатлашувларни ўтказиш, халқаро ташкилотлар доирасида томонларнинг бир-бирини қўллаб-қувватлаши орқали сиёсий мулоқотни фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилди.
 
Тўқимачилик, фармацевтика, аграр ва сайёҳлик соҳаларида ҳамкорлик учун салмоқли салоҳият мавжудлиги қайд этилди.
Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Португалия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар тўғрисида англашув меморандуми имзоланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться