Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Парламентлараро алоқалар мустаҳкамланмоқда

01.12.2017СиёсатМанба: ЎзА

2017 йил 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоиловнинг Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси ўринбосари И.Умаханов бошчилигидаги Федерация Кенгаши делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Россия: стратегик шерикликнинг 25 йили

01.12.2017СиёсатМанба: ЎзА

Ўзэкспомарказда 30 ноябрь куни шундай номли тарихий-ҳужжатли кўргазма очилди.

Қурилиш ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш, бунёдкорлик ишларини сифатли амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди

01.12.2017СиёсатМанба: ЎзА

2017 йил 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида архитектура ва қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари юзасидан Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди. 

Россия делегациясининг Ўзбекистонга ташрифига оид

30.11.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 30 ноябрь куни Ўзбекистонга Россия Федерацияси Президентининг хорижий мамлакатлар билан минтақалараро ва маданий алоқалар бўйича бошқармаси бошлиғи Владимир Чернов бошчилигидаги нуфузли делегация ташриф буюради.

ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг мажлисига оид

30.11.2017ШҲТМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 27-29 ноябрь кунлари Москва шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон делегациясининг Хитойга ташрифи тўғрисида

30.11.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Халқ демократик партияси Марказий кенгаши раиси Хатамжон Кетмонов бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси ва хорижий давлатларнинг сиёсий партиялари ўртасида олий даражадаги мулоқотда иштирок этиш учун Пекин шаҳрига жўнаб кетди.

Россия парламенти делегациясининг Ўзбекистонга ташрифига оид

30.11.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 30 ноябрь куни Тошкент шаҳрига Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Федерация Кенгаши раиси ўринбосари Иляс Умаханов бошчилигидаги делегация ташриф буюради.

Корея Республикаси Элчиси билан учрашув

30.11.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Корея Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Квон Ён Уни қабул қилди.

Япония Ички ишлар ва коммуникациялар вазирлиги Маъмурий баҳолаш бюроси директорининг ўринбосари, Япония Омбудсмани Седжиро Йошикайо билан учрашув

29.11.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2017 йилнинг 28 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Олий Мажлис Сенати Раиси ўринбосари С. Артикованинг Япония Ички ишлар ва коммуникациялар вазирлиги Маъмурий баҳолаш бюроси директорининг ўринбосари, Япония Омбудсмани  С.Йошикайо билан учрашуви бўлиб ўтди.​

Ўзбекистон парламенти делегацияси Брюссель шаҳрида

29.11.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Аввал эришилган келишувларга кўра, Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси А.Курманов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг парламент делегацияси Европа Парламенти таклифига биноан, Брюссель шаҳрида бўлади.

Ўзбекистоннинг янги элчиси Германия Федерал президентига ишонч ёрлиқларини топширди

29.11.2017СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Берлинда Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Набижон Қосимов Германия Федерал президенти Франк-Валтер Штайнмаерга ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон делегацияси ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этади

29.11.2017ШҲТМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 30 ноябрь–1 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Сочи шаҳрида (Россия) бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг (бош вазирлар) 16 йиғилишида иштирок этади.

Талабчанлик, тартиб-интизом, масъулиятни кучайтириш – ислоҳотлар муваффақиятини таъминлашнинг асосий омилидир

29.11.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 28 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштириш ва иш самарадорлигини ошириш, Бош вазир ва унинг ўринбосарлари, департаментлар мудирлари, вазирлар, қўмита ва компаниялар раисларининг шахсий масъулиятини кучайтириш билан боғлиқ масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди. 

ФИДЕ делегациясининг Ўзбекистонга келишига оид

28.11.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 28 ноябрь куни Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президенти Кирсан Илюмжинов бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига келди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси делегациясининг Санкт-Петербург шаҳридаги тадбирларда иштирокига оид

28.11.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 29–30 ноябрь кунлари Ўзбекистон Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев бошчилигидаги делегация Санкт-Петербург шаҳрида (Россия) бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар бош прокурорларининг 15 мажлисида ва МДҲга аъзо давлатлар бош прокурорлари мувофиқлаштирувчи кенгашининг 27 мажлисида иштирок этади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида

27.11.2017СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 27 ноябрь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида

27.11.2017СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 27 ноябрь куни Қирғизистон Республикаси собиқ раҳбари Алмазбек Атамбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. 

Президент таъзия изҳор этди

25.11.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Қардошлик ва дўстлик байрами

25.11.2017СиёсатМанба: ЎзА

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. 

Ҳамкорликнинг янги истиқболларини белгилаб берган тарихий ташриф

25.11.2017СиёсатМанба: ЎзА

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-24 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлди.