Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Россия парламенти делегациясининг Ўзбекистонга ташрифига оид

2017-11-30 | Сиёсат

2017 йилнинг 30 ноябрь куни Тошкент шаҳрига Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Федерация Кенгаши раиси ўринбосари Иляс Умаханов бошчилигидаги делегация ташриф буюради.

Россия парламентининг юқори палатаси аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатида учрашув ва музокаралар ўтказади ҳамда «Ўзбекистон ва Россия: 25 йиллик стратегик шериклик» номли тарихий-ҳужжатли кўргазманинг очилиш маросимида иштирок этади.

Шунингдек, 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Федерацияси Кенгаши ўртасидаги ҳамкорлик бўйича комиссия мажлиси бўлиб ўтади.

Россия парламенти делегацияси билан бирга ишбилармон доира вакиллари ҳам мамлакатимизга келган бўлиб, ташриф дастурига биноан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда «Ўзбекистон ва Россия ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтириш истиқболлари» мавзусидаги «давра суҳбати»ни ўтказиш кутилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться