Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Япония Ички ишлар ва коммуникациялар вазирлиги Маъмурий баҳолаш бюроси директорининг ўринбосари, Япония Омбудсмани Седжиро Йошикайо билан учрашув
2017-11-29 | Сиёсат
2017 йилнинг 28 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Олий Мажлис Сенати Раиси ўринбосари С. Артикованинг Япония Ички ишлар ва коммуникациялар вазирлиги Маъмурий баҳолаш бюроси директорининг ўринбосари, Япония Омбудсмани С.Йошикайо билан учрашуви бўлиб ўтди.
Суҳбат асносида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ҳамда парламентлараро ҳамкорликни ривожлантиришнинг ҳолати ва истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) билан Япония Ички ишлар ва коммуникациялар вазирлигининг Маъмурий баҳолаш бюроси ўртасидаги Ҳамкорлик меморандумини имзолаш масалалари ҳам муҳокама этилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати