Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Корея Республикаси Элчиси билан учрашув
2017-11-30 | Сиёсат
2017 йилнинг 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Корея Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Квон Ён Уни қабул қилди.
Суҳбат давомида узоқ муддатли икки томонлама ҳамкорликнинг янги истиқболларини белгилаш имконини берган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи ва юқори ва бошқа даражалардаги музокаралар якунлари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, суҳбатда сиёсий, савдо-иқтисодий, молия-инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда эришилган ўзаро манфаатли келишувларни ҳамда икки мамлакат етакчи иқтисодий тизилмалари ўртасида йирик тижорат шартномаларни босқичма-босқич амалга оширишнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги