Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Қирғизистон Элчиси билан учрашув

21.11.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қирғизистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Данияр Сидиков билан учрашув бўлиб ўтди.

АҚШ Конгресси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи тўғрисида

20.11.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 21 ноябрь куни Тошкент шаҳрига АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги делегация келади.

Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига

18.11.2017СиёсатМанба: ЎзА

Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш – энг муҳим вазифамиздир

17.11.2017СиёсатМанба: ЎзА

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 17 ноябрь куни пойтахтимизнинг Сергели туманида қуриб битказилган янги уй-жойлар, ижтимоий соҳа объектлари билан танишди. 

Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади

17.11.2017СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 2017 йил 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади. 

Оилавий поликлиникаларда навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинади

17.11.2017СиёсатМанба: ЎзА

Давлатимиз раҳбари Сергели тумани 6-А мавзесида барпо этилган 61-оилавий поликлиникада яратилган шароитлар билан танишди.

Шавкат Мирзиёев: Маҳалла билан профилактика инспектори ҳамкорлигини кучайтирмасдан жиноятчиликка қарши самарали курашиб бўлмайди

17.11.2017СиёсатМанба: ЎзА

Президентимиз Сергели тумани ички ишлар бошқармаси қошидаги 50-шаҳар ички ишлар бўлими фаолияти билан танишди.

Сергели туманида истиқболли корхоналар ташкил этилади

17.11.2017СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи доирасида Сергели туманида амалга оширилиши режалаштирилган иқтисодий лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди.

Президентимиз Сергели тумани 6-А маccивда барпо этилган 18-мактабгача таълим муассасасида яратилган шароитлар билан танишди

17.11.2017СиёсатМанба: ЎзА

Мамлакатимизда мактабгача таълим тизимининг замонавий механизмларини жорий этиш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тарбия ва ўқув жараёнини такомиллаштириш, ходимлар малакасини ошириш ҳамда уларни моддий жиҳатдан рағбатлантириш, ёш авлодни жисмонан соғлом, маънан етук инсонлар этиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 9 сентябрдаги «Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Шавкат Мирзиёев: Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан замонавий сузиш ҳавзаси қуриш керак

17.11.2017СиёсатМанба: ЎзА

Давлатимиз раҳбари Сергели тумани 6-А массивидаги сузиш ҳавзасини ҳам бориб кўрди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сергели туманида фойдаланишга топширилган янги мактабни бориб кўрди

17.11.2017СиёсатМанба: ЎзА

Замонавий талаблар асосида бунёд этилган 630 ўринли 55-сонли мактабда ўқувчилар ва ўқитувчилар учун барча шароит яратилган. Ёруғ хоналар, қулай мебель, ўқув-лаборатория ускуналари, спорт зали, стадион, ошхона-буфет ва бошқа қулайликлар болаларнинг сифатли таълим олишида муҳим ўрин тутади.

Президентимизга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди

17.11.2017СиёсатМанба: ЎзА

Сергели тумани 6-А массивида Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси иш бошлади.

Шавкат Мирзиёев Сергели туманида қурилган янги уйларни бориб кўрди

17.11.2017СиёсатМанба: ЎзА

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри сайловчилари вакиллари билан учрашувда пойтахтимиздаги уй-жой муаммосига алоҳида эътибор қаратган эди. Учрашувда мутлақо янги дастур қабул қилингани, унга биноан 5 йил давомида пойтахтимизнинг ҳар бир туманда 20 тадан 200 дан ортиқ 7 ва 9 қаватли, кўп хонадонли уй-жойлар қурилиши, бу мавзелар барча ижтимоий объектлар билан таъминланиши, муҳандислик тармоқларига уланиши, уйлар атрофи ободонлаштирилишини таъкидлаган эди.

Тожикистон Элчиси билан учрашув

16.11.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Тожикистон Республикасининг Фавқулотда ва Мухтор Элчиси Содиқ Имоми билан учрашув бўлиб ўтди.

Тартиб-интизом ва масъулиятни кучайтириш, жиноятчиликнинг олдини олиш муҳитини мустаҳкамлаш – ҳуқуқбузарлик профилактикаси самарадорлигининг асосий омилидир

16.11.2017СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноябрь куни мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. 

Ўзбекистон ва Испания ТИВ раҳбарлари учрашуви

15.11.2017СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

2017 йилнинг 14 ноябрь куни Мадрид шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Испания Қироллиги Ташқи ишлар ва ҳамкорлик вазири Алфонсо Дастис билан учрашди.

Абдулазиз Камилов Испания Сенати раиси биринчи ўринбосари билан учрашди

15.11.2017СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

2017 йилнинг 14 ноябрь куни Мадрид шаҳрида ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Испания Қироллиги Сенати (Парламентнинг юқори палатаси) раиси биринчи ўринбосари Педро Санз билан учрашди.