Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг мажлисига оид
2017-11-30 | ШҲТ
2017 йилнинг 27-29 ноябрь кунлари Москва шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.
Тадбир давомида Ўзбекистон, Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Хитой делегациялари томонидан ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг (бош вазирлар) навбатдаги мажлисига тайёргарликнинг амалий масалалари ҳамда якуний ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги