Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистоннинг янги элчиси Германия Федерал президентига ишонч ёрлиқларини топширди

2017-11-29 | Сиёсат

Берлинда Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Набижон Қосимов Германия Федерал президенти Франк-Валтер Штайнмаерга ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Маросимдан кейин кечган суҳбат чоғида Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасидаги икки томонлама муносабатлар билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Ф.-В.Штайнмаер ГФР Ўзбекистонга Марказий Осиёдаги муҳим шерик сифатида қарашини ҳамда кенг қамровли масалалар юзасидан ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканлигини қайд этди.

Икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқалар ижобий тусда эканлиги қайд этилгани баробарида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун катта салоҳиятнинг мавжудлиги таъкидланди.

ГФР Федерал президенти икки томонлама ҳамкорлик фаоллашишига умид билдирар экан, Ўзбекистон раҳбарияти ҳамда халқига муваффақиятлар ва фаровонлик тилади.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться