Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири билан учрашув

2018-02-12 | Сиёсат

2018 йилнинг 12 февраль куни Деҳли шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сушма Свараж билан учрашув ўтказди.

Турли даражалардаги Ўзбекистон-Ҳиндистон мунтазам мулоқотининг давоми сифатида вазирлар икки томонлама кун тартибнинг долзарб масалалари ҳамда минтақавий ҳамкорликнинг алоҳида мавзуларини муҳокама қилдилар.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг сиёсий, ишбилармон ва бошқа доиралари орасида икки мамлакат ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга қизиқиш ошаётганлиги қайд этилди. Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг етакчи фирма ва компаниялари вакиллари учун шарт-шароит яратиш ва улар ўртасидаги алоқаларни ўзаро қўллаб-қувватлашга асосий эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» номли Афғонистон бўйича халқаро конференцияга тайёргарлик жараёни тўғрисида ҳиндистонлик ҳамкасбига маълумот берди. Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Ҳиндистон томони Афғонистон бўйича Тошкент форумини ўтказишга оид Ўзбекистон ташаббусини тўлиқ қўллаб қувватлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться